Latest news

07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  11 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА News

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА

Мамлакатимиздаги барча футбол ишқибозлари учун бугун куннинг энг муҳим ўйини сўзсиз "Насаф" - "Пахтакор" беллашуви бўлади.


Олий лига 29-туридан ўрин олган қарама-қаршилик Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўртинчи тўқнашуви бўлади. Бундан олдинги учта ўйиндан иккитасида қаршиликлар, биттасида эса тошкентликлар ғалаба нашидасини суришган. Қуйида "Насаф" ва "Пахтакор"нинг бу мавсумдаги ўйинларидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, биринчи ўйин
"Пахтакор" марказий стадиони
22.05.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 0:3
Голлар:
Драган Черан 44 (пен.), Бахром Абдураҳимов 71, Дилшод Хушбаков 89

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Ўша учрашувда "Насаф" "Пахтакор"ни Тошкентда таслим этган эди.

"Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Учрашув мана шундай кескин курашларга бой ўтган эди.

Драган Черан беллашувда пенальтидан ҳисобни очгач голни шундай тарзда нишонлаган эди.

Ўша кунги учрашувда энг фаоллардан бири бўлган Бахром Абдураҳимов.

Мақсуд Каримов фамилиядоши Шерзоддан тўпни олиб қўйишга уринаётган вазият.


Иккинчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, жавоб ўйини
"Ғузор" стадиони
30.05.2017
"Насаф" - "Пахтакор" 1:0
Гол:
Бахром Абдураҳимов 64

Тошкентдаги йирик ғалабадан кейин кубокда чорак финал йўлланмаси деярли ҳал қилиб бўлинган эди.

"Насаф" кубокда ҳар икки учрашувда ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этган эди.

Қаршидаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани учун Ғузорда ўтказилган баҳсда ягона голни Бахром Абдураҳимов киритган эди.


Учинчи ўйин
Олий лига
, 14-тур
"Пахтакор" марказий стадиони
19.06.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 2:1
Голлар:
Игорь Сергеев 67, Шерзод Каримов 69 - Фарруҳ Сайфиев 78

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Кубокдаги икки мағлубиятдан кейин Олий лига доирасидаги баҳсда Игорь Сергеев ҳисобни очган эди.

Шерзод Каримовнинг зарбаси эса ўша куни суперголга айланган эди.

Ўша куни "Насаф" дарвозасини қўриқлаган Элдор Суюнов бугун "Пахтакор" ўйинчиси сифатида қайдномадан жой олади.

Сергеев ва Каримовнинг голига Фарруҳ Сайфиев парашут зарбаси билан чиройли жавоб қайтарган эди.

Бугун бизни кескин ва курашларга бой ўйин кутиб турибди. Демак, биргаликда кузатамиз.



Толибжон Қосимов

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика