Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  23 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Куни кеча дисквалификацияси тугаган Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" билан 4 йиллик шартнома имзолади News

Куни кеча дисквалификацияси тугаган Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" билан 4 йиллик шартнома имзолади

Бугун, 2 январь куни "Нефтчи" ПФК қароргоҳида вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи билан таништирув маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов ва "Нефтчи" клуби раҳбари Зоҳиджон Ғофуровлар иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ва 4 йиллик шартнома имзолаганлигини маълум қилди.

Шундан кейин, Илҳом Мўминжонов сўзга чиқиб, бор кучи ва тажрибасини фарғоналиклар ишончини оқлаш ва жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлажагини билдирди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти Илҳом Мўминжоновга бошланаётган янги футбол мавсумида жамоани юксак марралар сари етаклашда улкан муваффақиятлар тилади", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати. 



Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика