Кун хабари. Кейруш ЖЧдан кейин кетади
25 may 2018 11:55
News
Кун хабари. Кейруш ЖЧдан кейин кетади
Бу ҳақда португалиялик мураббий Reuters ахборот агентлигига ўзи айтиб ўтди. Маълумки, Кейруш 2011 йилнинг апрель ойидан бери Эрон терма жамоасини бошқариб келаётганди. Эрон футбол федерацияси унга терма жамоани Осиё Кубогида ҳам бошқаришини сўраб 6 ойлик шартнома таклиф қилганди.
Бироқ 65 ёшли мутахассис етти йиллик фаолиятидан сўнг Эрондан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи шундай деди: "Мен бир жойда кўп ишладим. Менга олти ойлик шартнома таклиф қилишди, лекин унамадим. Чунки мен кам муддатли шартномаларни қадрламайман. Шундай қилиб музокаралар тугади ва жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг Эрон билан хайрлашаман".
"Жаҳон чемпионатидан сўнг нима қиламан? Албатта, бу ҳам қизиқ савол. Олдимда иккита вариант бор: биттаси Африкадан, биттаси Осиёдан. Менга айниқса Осиё жамоаси жиддий қизиқиш билдиряпти. Агар бу иккала вариант ўхшамаса, унда Англияга қайтиб бирорта клубда иш бошлайман".
Яхши биласиз, Карлуш Кейрушнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги бош мураббийи бўлиши ҳақида анчадан бери гап-сўзлар юрибди. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Comments