Latest news

08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8

Кубок ўйинида "Аякс" майдонда йўлакча ташкил қилди — улар яқинда саратон касаллигини енгиб ўтган рақиб ҳужумчисини қарши олди News

Кубок ўйинида "Аякс" майдонда йўлакча ташкил қилди — улар яқинда саратон касаллигини енгиб ўтган рақиб ҳужумчисини қарши олди

"Аякс" Нидерландия кубоги доирасида мамлакатнинг учинчи лигасидаги камтарона "Эксельсиор"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо бу учрашув мутлақо бошқа воқеа билан ёдда қоладиган бўлди.

89-дақиқада роттердамликларнинг 20 ёшли ҳужумчиси Девин Планк майдонга тушди. Футболчилар эса эндигина мўйлови сабза ура бошлаган йигитчани иложи борича чиройли кутиб олишга ҳаракат қилишди: иккала жамоа ҳам майдонда саф тортди ва футболчини олқишлар билан кутиб олди.

Нега бундай бўлди деб ўйлаётгандирсиз? Планк тўққиз ой узлуксиз курашдан сўнг яқинда саратон касаллигини енгиб ўтди.

"Аякс" футболчилари ҳам бир четда оғизларини очиб туришмади: улар ўйиндан кейин Планкнинг ёнига боришди.

"Бу ақл бовар қилмас воқеа эди. Менинг бошимда ҳамма нарса чалкаш-чулкаш бўлиб кетди, жуда бахтиёрман", - дея кўз ёшларини тия олмади Девин учрашув якунлангач.

2021 йилда 19 ёшли Девин Планкнинг ҳаёти ҳақиқий мусибатга айланди

Март ойи бошларида Планк ўйиндан сўнг хотиржамлик билан тикланаётган эди ва тўсатдан болдир суягида ноқулайлик ҳис қилди. Йигитча ўшанда бунга унчалик аҳамият бермади, лекин кундан-кунга болдир қисмидаги оғриқ кучаяверди.

Планк буни суяк синиши деб ўйлади. Орадан бир ҳафта ўтгач, у оғриқларга бардош беролмади ва рентгенга тушди.

Шифокорлар ҳеч қандай синиш асоратларини аниқламади. Аксинча, унда хавфли ўсимта пайдо бўлганди.

"Мен даҳшатда эдим", ёдга олди футболчи. Мендан кўра оила аъзоларим кўпроқ ваҳимага тушишди. Биз таслим бўлишни ва барчасига кўникишни хоҳламадик. Касаллик бошланганда ҳам ягона орзуим — яна футбол ўйнаш эди".

Йигит дарҳол даволанишни бошлади. Химиятерапиялар туфайли Планк деярли ҳар доим мадорсиз қоларди, аммо "Эксельсиор" унга молиявий ёрдам берди. Даволаниш осойишта давом этди, декабрь ойида ўзининг 20 ёшини нишонлаган Девин ҳаваскорлар лигасида тез-тез кўриниш бера бошлади.

Жорий йилнинг бошида "Эксельсиор" Планк яна шижоатини намойиш этишга тайёрлигини англади. Гарчи Девин бир неча дақиқага майдонда ҳаракат қилган бўлса ҳам, "Аякс"га қарши ўйин футболчи учун касалликни енгиб ўтганидан кейин дастлабкиси бўлди.

"Баъзида ҳозирги ёруғ кунлар ҳеч қачон келмаслигидан жуда қўрқардим. Лекин бу содир бўлди".

"Узоқ вақтдан сўнг яна қатганимдан хурсандман. Бугун менга футболчилар унутилмас туҳфа улашишди", — Девин ўйиндан сўнг хурсанд кайфиятда. — Бир пайтлар менда қўрқув бўлганди: жаҳаннам, агар бу зулматдан ташқарига чиқолмасам нима бўлади? Лекин ҳаммаси яхши якунланди. Баъзида ҳозирги ёруғ кунлар ҳеч қачон келмаслигидан жуда қўрқардим. Лекин бу содир бўлди.

Дам олиш кунларим якунланди. Футболдаги ажойиб ҳис-туйғуларни ёдга олдим. Мен бу спортни жуда соғиндим. Эндиликда ўз ўстимда қаттиқ шуғуланиб, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўз ўрнимни топишга интиламан. Мен шунчаки скамейкада ўтиришни хоҳламайман".

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика