Latest news

14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  1 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  19 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди News

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 4 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакат федерация (ассоциация)лари бош котиблари конференцияси старт олди.

Биринчи бор ташкил қилинаётган мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол Федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда. Уч кун давом этадиган тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ОФКга аъзо мамлакат федерациялари ўртасида фикр ва ғоя алмашиш,  ҳамкорлик ва бирдамликни оширишдан иборат.

ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон бу каби конференцияни ўтказиш муҳим эканини ҳамда Осиё футболи вазифаларини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.

“Мазкур тадбир ОФКнинг ўз мақсад ва вазифаларига бўлган мажбуриятини бажаришга ҳамда ташкилотга аъзо мамлакат федерацияларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканига яққол мисол бўла олади. Мақсадимиз – дунёдаги етакчи конфедерацияга айланиб, жамоаларимизнинг юқори даражада ўйнашига ёрдам бериш. ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котибларини Куала-Лумпурда йиғиш орқали футболнинг Осиёдаги вазифаларини яхшироқ тушуниш ва қўллаб-қувватлашга кўмак берадиган муҳит ярата олдик”, – деди Дато Уиндсор Жон.


Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика