Криштиану Роналду: "Ювентус" - буюк клуб. Болалигимдан "Юве"да ўйнашни орзу қилганман"
11 aug 2018 18:45
News
Криштиану Роналду: "Ювентус" - буюк клуб. Болалигимдан "Юве"да ўйнашни орзу қилганман"
"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳаммаси ажойиб. Одамлар, мухлислар, мураббийлар штаби менга яхши муносабатда бўлмоқда. Бахтлиман.
"Ювентус" - буюк клуб. Болалигимдан бу жамоани кузатганман ва бир кун келиб "Юве"да ўйнашни орзу қилганман. Энди жаҳоннинг энг яхши клубларидан биридаман.
"Ювентус" билан кўп марта ўйнаганман ва италиялик мухлислар мени ёқтиришини ҳис қилганман.
Бу жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири ва шу сабали қарор қабул қилиш қийин бўлмади. "Ювентус" - ажойиб жамоа.
"Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашувида гол урдим ва мухлислар мени олқишлаганини гувоҳи бўлдим. Бу ажойиб туйғу эди. Аввалига ҳайратландим.
"Ювентус"ни кузатиб борганман, аммо энди бу клуб менга кўпроқ ёқиб қолди. Агар мухлислар сени яхши кўрса, ўзингни бошқача ҳис қиласан.
Қўллаб-қувватлаш учун ҳаммага раҳмат. Вазифам - энг яхши ўйнимни кўрсатиб, жамоани кучайтириш. Бу менинг ишим ва "Ювентус"да ўтказган вақтимдан роҳатланишга ҳаракат қиламан.
Биринчи гол ҳақида ўйламаяпман. Шунчаки яхши формада бўлиб, жамоага гол уришга ёрдам бермоқчиман.
А Серияни биламан, чунки ўйинларни телевизор орқали томоша қилганман. Тез кўникиб кетаман деб ўйлайман. Мавсумни иложи борича яхшироқ бошламоқчиман. Биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритамиз" - дейди Роналду.
Comments