Криштиану Роналду телекомпанияга таҳдид қилмоқда
05 sep 2018 08:30
News
Криштиану Роналду телекомпанияга таҳдид қилмоқда
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг қиз ўртоғи Жоржина Родригес ҳақида репортаж тайёрлаган телекомпанияга суд билан таҳдид қилмоқда.
Маълумотларга кўра, лавҳада Жоржина португалиялик билан учрашишни бошлаганидан сўнг оиласи билан мулоқотни тўхтатгани ҳақида айтилган. Видеода қиз уни ўстирган кекса бувиси ва инсултни бошидан ўтказган отаси олдига бормай қўйгани ҳикоя қилинган.
Роналду ушбу лавҳадан ғазабланди ва ўз адвокатларига телекомпания билан боғланиб, Жоржина ҳақидаги сюжет трансляциясини тўхтатишни сўраган. Футболчи бу материал кўрсатилмаслиги учун телекомпанияни судга беришга тайёр.
Маълум бўлишича, телекомпания Роналду билан муроса қилишга қарор қилди ва ўз журналистларига Жоржинага нисбатан суриштирувни тўхтатишни буюрди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments