Криштиану Роналду: "Португалиясиз Жаҳон чемпионати бўлиши - имконсиз. Македония бизни хайрон қолдиради деб ўйламайман"
29 mar 2022 23:01
News
Криштиану Роналду: "Португалиясиз Жаҳон чемпионати бўлиши - имконсиз. Македония бизни хайрон қолдиради деб ўйламайман"
Португалия бугун Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Шимолий Македонияга қарши майдонга тушади.
Криштиану Роналду ушбу ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Португалиясиз Жаҳон чемпионати бўлиши имконсиз. Бу масалада ҳеч қандай шахсий қарашлар йўқ.
Италиянинг мағлубияти бизни ажаблантирди. Лекин Македония бизни ҳам хайрон қолдиради деб ўйламайман. Португалия яхшироқ ўйнайди ва Жаҳон чемпионатига чиқади. Биз ғалаба қозонсаккина ЖЧга боришимизни биламиз. Бизга катта маъсулият юкланган. Шу билан бирга барчамизда кайфият аъло. Барчаси тайёр. Ўз имкониятимиздан максимал фойдаланамиз", -дейди Криштиану Роналду.
Маълумот учун, Португалия - Шимолий Македония ўйини 29 март куни 23:45 да старт олади.
Link :
Source : UEFA.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Comments