Latest news

10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз" News

Крис Коулмэн: "Франциядан кетмоқчи эмасмиз"

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулмэн Россия билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бошқа терма жамоа ўйини ҳақида танқидларга мен изоҳ бермайман. Россияда яхши жамоа йиғилган. Улар ўз ўйинларини ўзлари топишлари керак. Биз ўзимиз ва ўз ўйинимиз ҳақида қўйғуришимиз лозим. Россиянинг қандай муаммолари борлигига эътибор қаратмаймиз. Бизни жуда қийин ўтадиган баҳс кутиб турибди. Россияга фақат ғалаба керак ва бу нарса ўйинни биз учун янада қийинлаштиради. Танқидларга учраётган жамоа Англиядан очко олди ва кучли Словакияга ютқазганини унутманг.
Кўпчилик бизни Англияга қарши ўйиндаги охирги дақиқаларда мағлубиятга учраганимиз боис тушкун кайфиятда қолишимизни тахмин қилмоқда. Мен бунга қўшилмайман. Ўша ўйинни чуқур таҳлил қилдик ва ҳаракатларимизга танқидий муносабатда бўлдик. Тўпни назорат қилишда бизда муаммолар учраган. Гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имкониятга эгамиз. Буни уддаласа бўлади. Эртанги ўйиндаги ҳар қандай натижадан қатъий назар шуни айтишим мумкинки, Уэльс учун Евро-2016 бу охирги бекат эмас. Эртага плей-офф йўлланмасини қўлга киритишимизга умид қиламан. Келажакда бу футболчилардан катта натижалар кутса бўлади. Биз Франциядан кетмоқчи эмасмиз. Тўғри, мусобақа олдидан 4 очко кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлади, дегандим. Аммо ҳозир барча гуруҳларда турлича сценарий. Шу боис бу нарса бошқа гуруҳлардаги натижаларга ҳам боғлиқ. Бизни олдинда 90 дақиқа давом этадиган кескин курашларга бой тўқнашув кутмоқда.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика