Latest news

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди News

"Краснодар"нинг олти футболчиси ўз мамлакатларининг терма жамоасига чақирилди

"Краснодар"нинг олти футболчиси 2015 йил март ойининг охирида ФИФА куни доирасида ўз мамлакатларининг терма жамоаларига чақирилди.

Марказий ҳимоячи Андреас Гранквист Швеция терма жамоасига чақирилди, унинг жамоаси Евро-2016 саралашининг навбатдаги учрашувида Молдавияга қарши баҳс олиб боради, кейинроқ эса Эрон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Яна бир ҳимоячи Рагнар Сигурдссон Қозоғистон терма жамоасига қарши Евро-2016 саралаш ўйинларида Исландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Улар бир неча кундан сўнг ўртоқлик учрашувида Эстония меҳмони бўлишади.

"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги ҳимоячиси Александр Мартинович Македонияга қарши Евро-2016 саралаш ўйинлари доирасида Беларусия терма жамоасига чақирилди, бу баҳсдан сўнг беларуслар Габонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Фабио Капелло Юрий Газинский ва Роман Широковни Черногорияга қарши кенгайтирилган таркибга киритди. Евро-2016 саралаш баҳсидан сўнг Россия терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Русларнинг якуний таркиби кейинроқ эълон қилинади.

Ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов эса Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беришга йўл олади. Аҳмедов Сеулда Жанубий Кореяга қарши, Токиода эса Японияга қарши ўртоқлик учрашувларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика