Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан" News

Коутиньо: "Барселона" МЮни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Олд Траффорд"да маҳаллий мухлислар менга ва Луис Суаресга хуштак чалишса бундан ҳайрон бўлмайман, чунки биз МЮнинг ашаддий рақиби "Ливерпуль"да тўп тепганмиз. Бундан ташқари, бу яхшироқ ўйнаш истагини оширади. "Ливерпуль" сафида тўп тепганимда, МЮга қарши баҳслар ўзгача аҳамиятга эга эканлигини тушунганман. Бу доимо хотирамда қолади, агар "Барселона" "Юнайтед"ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборса, икки баравар хурсанд бўламан.

"Ливерпуль" мухлислари ушбу баҳсда бизни қўллаб-қувватлашади. Аммо улар кейин "Энфилд"да учрашишимизни яхши билишади. У ерда ҳам зафар қучишни хоҳлайман. Яна Ливерпулда ўйнаш - орзу. Аммо тўғрисини айтсам, улар билан финалда ўйнашни истаган бўлардим" - дейди Коутиньо.

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Барселона" ўртасидаги илк ўйин 10 апрель куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16 апрелда ўтказилади.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика