Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  31 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  15 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Коул Санчо ҳақида: "Жейдон шундоқ ҳам кўп маош олади, нега у 23 ёшида Саудияга кетиши керак" News

Коул Санчо ҳақида: "Жейдон шундоқ ҳам кўп маош олади, нега у 23 ёшида Саудияга кетиши керак"

Энди Коул Жейдон Санчонинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал"га қарши АПЛнинг 4-тур ўйинидан кейин Эрик тен Хаг Жейдон машғулотларда ўзини кўрсатмагани учун қайдномага киритилмаганини айтди. Ярим ҳимоячи бунга ижтимоий тармоқ орқали жавоб берди: "Узоқ вақт айбдор сифатида кўрсатилдим - бу адолатсизлик. Машғулотларда тер тўкяпман, ўқиётганингизга ишонманг. Бошқа сабаблар бўлган".

Можародан сўнг "Ал Иттифоқ" Санчони ижарага олишга уринди, бироқ келишув амалга ошмади, футболчи эса "Манчестер Юнайтед"да қолди.

"У 23 ёшда, Жейдон нега бу ёшда Саудия Арабистонига кетиши керак? Санчо "Манчестер Юнайтед"да шундоқ ҳам кўп пул олади. Баъзида у ёш эканлигини унутиб қўямиз.

Футболчи фаолиятида содир бўлаётган воқеаларни биз муҳокама қилмаслигимиз керак, аммо бир нарсани айта оламан: Ҳаммада муаммо бўлади ва ҳозир Жейдон ҳаётида нима бўлаётганидан хабаримиз йўқ - футболчи кўп пул олса, унинг руҳий ҳолати қолганларникидан яхши бўлади дегани эмас. У нега майдонда ўзини кўрсата олмаяпти? МЮ ва футболчи буни аниқлаб олиши керак. Ҳаммаси оддий" - дейди МЮ собиқ футболчиси.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика