Latest news

09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  33 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3

Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз" News

Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"

2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичининг “F” гуруҳи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите ҳам иштирок этди

— Барчани кўриб турганимдан хурсандман. Нафақат турнирга тайёргарлик балки, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасидаги 6 ойлик фаолиятим ажойиб тарзда ўтди, дея оламан. Бу давр мобайнида жамоада ижобий муҳит шаклланди, кайфият ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори даражада. Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз.

Гуруҳдаги жамоалар ҳақида

— Рақиб жамоаларининг ўйинларини чуқур таҳлил қилдик. Лекин барчаси майдонда, ўзаро ўйинда ҳал бўлади. Шундай экан ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз талаб этилади. Непал терма жамоасига бир ой аввал янги мураббий тайинланган бўлса-да, таркибда легионер футболчилар мавжуд. Шри-Ланка ва Лаос ҳам кучсиз жамоалар эмас. Бироқ биз ўз ўйин услубимизга таяниб, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика