Latest news

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак" News

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак"

"Локомотив" - "Ал Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин меҳмонлар устози Космин Оларио ва футболчи Макети Диоп билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Жуда қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" илк турда мағлуб бўлди, лекин уларни кучли эканлигини биламиз. Бу жамоа ўз уйида бошқача ўйнайди ва эртага қийин баҳс бўлишини кутаяпмиз. 

Уйдаги ўйин ва сафардаги баҳс доим фарқли бўлади. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Макете Диоп.


- "Ал Аҳли" бунга қадар Ўзбекистон клубларидан "Насаф" билан ўйнаган. Бу эртанги баҳсда сизларга ёрдам берадими?  

- Албатта, тажриба доим ёрдам беради. Ўша баҳсларни яхши эслайман. "Насаф" клубига қарши ўйинлар оғир ўтган.


- Эртага ғалаба учун ҳаракат қилишингиз аниқ. Қандай услубда ўйнамоқчисиз? Қарши ҳужумдами ёки кескин ҳужумдами? 

- Биз ютишни истаймиз. Аммо рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак. Биз кўп нарсани хоҳлашимиз мумкин, аммо доим ҳам хоҳлаганимиз бўлмайди. 

- 2015 йил "Ал Аҳли" финалга чиққан. Бу йил финалга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Тўғрисини айтсам 2 йил олдин финалга чиқиш вазифаси қўйилмаган. Аввало гуруҳдан чиқиб олиш мақсадимиз.Кейин эса қадамма-қадам ҳаракат қилаверамиз. 

- "Локомотив"ни ўрганиб чиққан бўлсангиз рақиб сафидаги энг хавфли футболчи ким? 

Макете Диоп: - Рақибни ўрганиб чиққанмиз. Аммо ҳеч бир футболчини алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Нима бўлганида ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- "Локомотив" стадиони майдонига эътирозлар йўқми? 

- Мен ҳали майдонни кўрганим йўқ. Уни кўрганимдан сўнг фикримни айтишим мумкин. Аммо бунинг катта аҳамияти йўқ. Иккала жамоа шу майдонда ўйнайди. Ўйинда тезроқ майдонга мослашишга уринамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика