БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу эртанги учрашув олдидан нималар деди? (матбуот анжумани)
04 jun 19:44
News


БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу эртанги учрашув олдидан нималар деди? (матбуот анжумани)
Унинг биринчи қисмида мезбонлар устози Космин Олариу ҳамда дарвозабон Ҳолид Эйса иштирок этди.
"Барчага хайрли кеч. Шу ерда бўлишим менга шараф. Ишонаманки, меҳнатим орқали ушбу жамоага катта ютуқга эришишга ёрдам бера оламан. Бу осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз барчасига тайёрмиз. Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ўзбекистон гуруҳдаги энг яхши жамоалардан бири. Улар жуда тартибли ва баланс футбол намойиш этишмоқда. Биз сўнгги бир ҳафта давомида имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Энди эса йигитларни тўғри йўналтириши ва мотивация беришимиз керак. Катта ўйин ва катта жанг. Биз ўзимизнинг имкониятимизга ишонамиз. Бор кучимиз билан курашамиз", - дея фикр билдирди Космин Олариу эртанги баҳс олдидан.
"Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Ҳозир бизда Космин Олариу каби тажрибали мураббий бор. Ушбу инсон 10 йилдан буён БААда ишлаб келмоқда. Эртага муваффақиятли натижага эришиш учун боришимиз берамиз",- деди Холид Эйса.
- БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги биринчи матбуот анжуманингиз. Тайёргарлик қандай ўтди? Умумий кутилмалар қандай?
- Жамоада бош мураббий алмашганида кўп нарса ўзгариши аниқ. Мен терма жамоадаги футболчиларни кўп йиллардан бери танийман. Бундай қисқаа вақт ичида катта ўзгаришлар қилиш қийин. Сўнгги бир ҳафта давомида биз тайёргарлик олиб бордик. Футболчиларда иштиёқ жуда йўқори, айрим вазиятларда мен уларга тинчланиш кераклиги ҳақида ҳам айтдим. Бу яхши ҳислат деб ўйлайман.
- Ўзбекистон билан ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?
Холид Эйса:- Очиғини айтсам, биз Космин Олариу билан ишлашдан хурсандмиз. У жуда тажрибали ва катта номга эга инсон. Мен 15 йилдан бери терма жамоа шарафини ва клубларда ўйнаб келмоқдаман. У кучли руҳиятга эга. Бундай ҳислатларга эга мураббийни кўрмаганман. Олариу каби қисқа вақт ичида керакли натижага эриша оладиган мураббий деярли йўқ. Олариу қўл остида муваффақиятга эришамиз деган умиддаман.
- БАА бош мураббийи сифатидаги дастлабки учрашувингиз яқин. БАА 35 йилдан сўнг яна мундиалга қайтмоқчи. Ҳозирги ҳолат ҳақида нималар дея оласиз? Жамоа икки қисмли тайёргарлик жараёнини ўтказди...
- Тилаклар учун раҳмат. Бир нарсани тушунинг, мен бир ўзим жамоам бир кичик қисми ман, холос. Мен ўзимдаги бор имкониятни ишга солишим керак, сабаби жамоадаги футболчиларнинг мақсади бор. Агар ушбу таркиб мундиалга чиқса, фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мухлислар ҳам буни кутишмоқда. Биз осон бўлмаслигини биламиз. Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири. Мен фаолиятим давомида биздан кучлироқ бўлган жамоаларга қарши кўп маротаба тўқнаш келганман.
- Мухлислар темра жамоага жуда ишонишмоқда. Уларга нималар дея оласиз?
- Биз мундиалга чиқишган ҳар қачонгидан яқинмиз деб ўйлайман. Ҳозир бутун миллат бунга ишонмоқда. Биз ўз юришимизда давом этишимиз керак, холос. Жуда кўплаб учрашувларда биз рақибдан яхшироқ бўлган эдик, аммо натижа ҳар доим ҳам биз кутгандек бўлмаганди. Биз барчамиз Жаҳон чемпионатига чиқишни хохлаймиз. Бу бизнинг орзуимиз. Орзумизга эришиш учун навбатдаги беш кунда бирлашишимиз керак.
- Сизнинг аввалги жамоангиз "Шаржа" эди. Энди аксарият футболчилар шу жамоадан жалб этиладими?
- Қайси футболчи? Мен учун "Шаржа" ёки "Ал Айн" ёки бошқа бир жамоадан, умуман фарқи йўқ. "Шаржа"даги футболчилар сўнгги мавсумларда менинг қўлим остида ўйнашган, аммо бу терма жамоа. Терма жамоага лойиқ ва муносиб футболчилар асосий таркибдан жой олишади. "Шаржа"даги футболчилар эса менинг кўрсатмаларимни яхшироқ тушунишади. Фарқи шунда, холос. Мен БААдаги энг яхши футболчиларни йиғишим керак, улар қайси жамоадан келишининг фарқи йўқ.
Similar news

Comments