Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Коронавирус хавфи туфайли Норвегия ТЖга Миллатлар Лигаси ўйинларига бориш таъқиқланди News

Коронавирус хавфи туфайли Норвегия ТЖга Миллатлар Лигаси ўйинларига бориш таъқиқланди

Норвегия Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Миллатлар Лигаси доирасидаги Руминия ва Австрияга қарши баҳсларга боришига рухсат бермади.

Вазирлик мазкур қарорни коронавирус пандемияси хавфи туфайли қабул қилди ва футболчилар сафардан вирусни юқтирган ҳолда қайтиш эҳтимоли борлигидан хавотирланмоқда.

Норвегия футбол ассоциацияси эса вазирликка ўйинларга кетиш учун рухсат беришни сўраб, ёзма мурожаат юборган. Ассоциация қайд этишича, терма футболчилари тўрт бор коронавирус тестидан ўтган ва 39 таҳлилнинг барчаси салбий (аниқланмаган) натижа берган.

Шунингдек, Норвегия шахсий автобусидан фойдаланиши, ўз чартер самолётида учиши ва Руминиядаги меҳмонхонада изоляция қилинган ҳолда жойлашишни режалаштиргани ҳам аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия – Руминия баҳси 15 ноябрда ўтказилади, Австрия билан учрашув эса 18 ноябрга белгиланган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика