Latest news

21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  31 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 225 нафарга етди News

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 225 нафарга етди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Бугун Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасасидан 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 9 нафари эркак, 1 нафари аёл. Уларнинг 3 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри, Навоий, Сурхондарё, Жиззах ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан.

Беморлар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди.

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтдан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан.

Беморларнинг 6 нафари эркак, 4 нафари аёллар. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика