Latest news

22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  1 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  0 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  7 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  15 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  1 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  19 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  54 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1582 нафар, соғайганлар эса 261 нафарга етди News

Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1582 нафар, соғайганлар эса 261 нафарга етди

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

2020 йил 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1582 нафарни ташкил қилмоқда.

Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалинган яна 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.

Бухорода 11 нафар бемор бутунлай соғайди
Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган.

Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 2 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганлардан бири 19 ёшли қиз Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Иккинчи бемор эса Россиядан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, “Ботаника” санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди.

Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Улардан 13 нафари пойтахтимиздан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, Фарғона ва Навоий вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони — 261 нафарга етди.



#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика