Latest news

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Кўпчилик Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги Ўзбекистонга берилишини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) News

Кўпчилик Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги Ўзбекистонга берилишини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

31 май куни сайтимизда "ОФК Осиё Кубоги-2023 мусобақасига мезбон қидиряпти" сарлавҳали хабар чиққанди.

Хабарингиз бор, келаси йил тақвим бўйича ОФК навбатдаги Осиё Кубогини ўтказиши керак. Лекин қитъамизнинг энг катта мусобақаси қайси мамлакатда ўтказилиши ҳамон аниқ бўлганича йўқ. Осиё чемпионатига Хитой мезбонлик қилиши керак эди, бироқ айрим сабабларга кўра, Хитой мезбонликдан воз кечди. 

Шундан сўнг ОФК барча аъзо мамлакатларга мезбонликни олиш бўйича расмий хат юборди. Катта эҳтимол билан шу йилнинг куз ойларида ОФК янги мезбон номини эълон қилиши керак. Осиё Кубоги тақвим бўйича 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлга қадар бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бунда 24та миллий терма жамоа иштирок этади. 

Телеграм каналимизга "Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги қайси давлатга берилгани маъқул?" мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз.


Сўровномада вариант сифатида 9та мамлакат келтирилди: Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Эрон, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея ва Австралия.

Энг кўп овозни табиийки Ўзбекистон тўплади. 16 мингдан зиёд мухлис сўровда иштирок этган бўлса, овоз берганларнинг 60 фоизи Ўзбекистонни танлаган. 

Биласиз, айни кунларида юртимизда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Албатта, ташкилий ишлар ОФКни қаноатлантираётган бўлса, қитъанинг энг нуфузли мусобақасини олиш олдинга ташланган жуда катта қадам бўлади. Фақат биз бунга тайёрмизми? Ҳамма гап шунда. 

Сўровномада кейинги ўринни 12 фоиз билан Қатар эгаллади. Япония ва Жанубий Корея 6 фоиздан овоз тўплаган бўлса, Саудия Арабистони 5 фоиз йиғди. Бошқа давлатлар эса анча кам овоз тўплаган. 

Энди савол ОФК Осиё Кубоги мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширса, зўр қилиб ўтказа оламизми?

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика