Контейнерлардан қилинган стадионда мексиканча карнавал! ЖЧдаги байрам атмосфераси
23 nov 2022 10:55
News
Контейнерлардан қилинган стадионда мексиканча карнавал! ЖЧдаги байрам атмосфераси
Барчасининг ўзига хосликлари бор.
Очилиш ўйини – тантанали, расмий байрам, унга инсонлар театрда бўлгани каби расмий кийимлар (қатарликлар қилгандек)да келишади.
Сенегал – Нидерландия – ранглар фестивали. Европадан оловранг ва Африкадан барабанлар билан сариқ-яшил мухлислар.
Уэльс – АҚШ – ишхонадаги сўнгги иш кунидан кейинги кўнгилхушликдек. Сиз дўстларингиз билан барда (Қатарда – ўйингача ва ундан кейин) йиғиласиз ва пиво билан АПЛ ва МЛСда ўйнаган умумий дўстларингизни муҳокама қиласиз.
Аргентина – Саудия Арабистони – кутилмаган қувонч байрами. Имтиҳонга тайёргарлик кўрмай, гуруҳ ёки синфда энг яхшиси бўлган ҳолда, 5 баҳога топширгандек.
Мексика – Польша карнавал. Шовқинли, ёрқин ва атмосферага бой. Ҳар бир инсон энг яхши либос билан ажралиб туришга уринадиган жой.
Кулгили тасодиф шундаки, ноодатий либослар билан ўтган карнавал жаҳон чемпионати тарихидаги энг ноанъанавий стадионда ўтди.
"974 стадиони" тўлиқ денгиз контейнерларидан қурилган. Лифтлар, туалетлар, овқат билан чодирлар ва фан-зонадаги саҳна
"974 стадиони" – жаҳон чемпионати учун махсус қурилган етти стадиондан бири. Аммо, у турнирдан сўнг умуман тўлиқ йўқ бўладиган ягона ўйингоҳ. ЖЧдан сўнг бошқа ареналардаги трибуналарнинг ярми билан хайрлашишади ёки умуман ўзгартиришмайди. Буниси эса "йўқ қилинади".
Бундай имконият ўзгача конструкциялар сабаб пайдо бўлди. "974" стадиони" юклар транспортировкаси учун мўлжалланган денгиз контейнерларидан қурилган. Рақам тасодифий эмас, бу Қатарнинг халқаро телефон коди. Бу ердаги контейнерларнинг сони ҳам шунча. Жаҳон чемпионатидан сўнг контейнерлардан иборат стадион бузилади ва уларни Уругвайга элтишади. Агар у ЖЧ-2030ни ўтказиш ҳуқуқини ютса албатта.
Контейнерлар яқиндан янада аниқроқ кўринади. Энг кўп ранг қора, шунингдек қизил, кўк, сариқ, яшил ва кулранглари ҳам мавжуд.
Контейнерлар шунчаки аренанинг ташқи кўринишадиги чирой учун эмас. Стадионга кириш жойлари ҳам тўлқинли темирдан қилинган.
Зиналар ҳам.
Агар лифт керак бўлса, у ҳам контейнерлардан қилинган.
Айтганча, контейнерларга қарайдиган бўлсангиз, уларда оғирлиги ва қанча ҳажмдаги юкни сиғдириши ёзилган. Максимум – 14 тонна ва 70 куб метр.
Контейнерга қараб контейнерли лифтдан кўтариламиз. Нима деб ўйлайсиз, бундан кейин нимани кўрамиз? Албатта, контейнерли коридор.
Энг катта навбат – оқватларга эга контейнерларга. Улар кўк рангда.
Ибодат учун контейнерлар – қора. У ерда навбатлар йўқ.
Контейнер-ҳожатхоналар – сариқ.
Ҳа, ичидаги деворлар ҳам контейнердан.
Қаерда умуман контейнер йўқ? Трибуналарга йўл оламиз. Контейнер-навигатор орқали...
Айтганча, агар сиз ВИП-меҳмон бўлсангиз, контейнерлардан барибир яширина олмайсиз. ВИП-лаунж ҳам контейнердек кўринади. Фақатгина ойналар билан.
Хўш, етар бу контейнерлар. Стадион атрофидаги майдонга йўл оламиз. У ерда контейнерлар йўқ-ку?
Пайқаганингиздек, контейнерлар ҳам жойда бор. Доҳа шарқида мексикаликлар билан ҳам воқеа тахминан шунақа. Улар контейнер майдонни эгаллаб олишган.
Мексикаликлар ҳақиқатдан ҳам кимда энг яхши либослар эканлиги учун мусобақалашишди. Мана бу шляпа – қўл иши, патлар эса электр токи каби тебранади.
Битта йигит ўзга сайёраликлар либосида юрибди. У ўзини марслик Аксель деб таништириб, яқин атрофда учар ликопча ясаётганини ва Мексикани қўллаб-қувватлашини айтди.
Родриго ва Эктор мексикаликлар орасида ажралиб туришибди. Отахон Экторда 13та жаҳон чемпионати бор, у 1982 йилдан бери барчасига боради (ёши 62да). Ўғил Родригода эса 3та турнир, биринчиси – Бразилия-2014, кейингиси – Россия-2018 (ёши 22да). Бу бош кийимларни "пеначо" деб аташади. Бир вақтлар шундай "пеначо"да ацтеклар ва майялар, масалан Монтесума юрган. Энди эса унда мексиканалик футбол мухлислари ўз маданиятларини кўрсатиш учун юришибди.
"Бу бош кийим 2014 йилда бошим учун жуда ҳам катта эди, – дейди Родриго. – 2018 йилда тўғри келди, ҳозир эса кичик".
Энг машҳур либослардан бири – Хорхе Кампоснинг жаҳон чемпионати-1994даги пушти формаси. Кимдир уни сариқ кроссовкалар ва кепка билан уйғунлаштирмоқда.
Ўйинларга нафақат эркаклар чиройли кийинмоқда. Аёлларда анъанавий услубдаги кийимлар.
Кийинишнинг эринчоқ варианти ҳам бор. Бу иккаласи ўзи билан катта сомон сомбрерони олиб келишмаган, шунинг учун улар Мексикадан шишириладиганларини харид қилишган.
Поляклар ҳам кийиниб олишган. Улар ўзларини шунчаки Польша футболини ёқтирадиган Санта-Клауслар деб аташди.
Мексикаликлар кўпроқ қайноқ кийимларни танлашди. Масалан, тако либоси!
Ёки скелет. Марко – 44 ёш, бу унинг илк жаҳон чемпионати. У икки кунда Қатарга етиб келди: Мехикодан Парижга, у ердан Амстердамга, кейин Амман ва Доҳага. У ҳаётида бундай стадион кўрмаганини, контейнерлар ажойиб эканлигини айтмоқда.
Мексикаликлар стадионни тўлдиришди, "ёнган" ҳолда мадҳияни куйлашди ва Роберт Левандовскининг ҳар бир тўпга тегинишидан сўнг ҳуштак чалишди. Улар контейнерлар қичқириқ ва сакрашдан титраётганини тезда англашди. Ва улар оёқларини қўллашди, шунда стадион Чуко (мухлислар шундай дейишади) Лозано ҳақидаги қўшиқларда титради.
Айниқса, иккинчи бўлимда бу ўзгача ёрқин ва баланд овозда чиқди. Очоа Левандовскининг пенальтидан тепган зарбасини қайтарганда эса арена қувончдан чақнаб кетди.
Мана шундай карнавал. 0:0га қарамасдан.
Алишер Остонов таржимаси
Comments