Latest news

01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  0 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 23:07АПЛ старт олмоқда: "Ливерпуль" - "Борнмут" учрашувининг асосий таркиблари билан танишинг!  5 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  19 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  1 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  12

Конте Азарни "Олтин тўп" учун курашишга чақирди News

Конте Азарни "Олтин тўп" учун курашишга чақирди

"Челси" бош мураббийи Антонио Контенинг фикрича, жамоа ярим ҳимоячиси Эден Азар "Олтин тўп" учун Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймар билан курашишга қодир.

"Роналду, Месси ёки Неймар каби футболчилар ҳар бир вазият учун чанқоқлиги кўриниб туради. Биринчи голдан сўнг иккинчи, иккинчисидан кейин учинчи голни уришга ҳаракат қилишади. Айнан шу сифат уларни бошқалардан ажратиб туради. Роналду ўтган мавсумда нима ютгани муҳим эмас. У ёки Месси жаҳон чемпионатида мана шу чанқоқ билан иштирок этишади.

Мени буни футболчининг ичидаги "муқаддас олов" деб аташни яхши кўраман, айнан шу нарса туфайли улар гол уриб, ўйинларда ғалабага эришишади. Ҳар биримизнинг ичимизда шундай олов мавжуд. У катта ва кичик бўлади. Оловни ёқа билиш керак. У ёнғинга айланганда, сен Месси, Роналду ёки Неймар каби инсонга айланасан.

Азарда бу гигантлар билан курашиш учун ҳамма нарса бор. У келаси йил "Олтин тўп" номзодлари орасида бўлиши учун ўз ўйинини кучайтириши керак. Унда бунинг учун куч бор, бироқ кучдан тўлиқ фойдаланиш қийин бўлади" - дейди Конте.

2017 йил якунларига кўра, "Олтин тўп" Роналдуга насиб этди, Азар эса 19-ўринни эгаллади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика