КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум, иккинчиси эса бугун аниқланади
30 jun 2019 22:30
News
КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум, иккинчиси эса бугун аниқланади
АҚШ, Коста-Рика ҳамда Ямайкада бошланган КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги мусобақаси якуний паллага яқинлашиб келмоқда.
Кеча, ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум бўлди. Гаити ирода кўрсатиб 0:2ни 3:2га айлантирган ҳолда Канадани таслим этди.
Мексика эса Коста-Рика билан асосий бўлимларда муроса йўлини (1:1) танлади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида (5:3) эса мексикаликлар кипери Гильермо Очоа қаҳрамонлик кўрсатиб, жамоадошларини кейинги босқичга олиб чиқди.
Шу тариқа, ½ финалнинг илк жуфтлигида Гаити вакиллари Мексикага қарши тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 3 июль куни, соат 07:00да бошланади.
Бугун, иккинчи ярим финал жуфтлигининг номи маълум бўлади. Тошкент вақти билан 02:30да мезбон Ямайка термаси Панама билан учрашса, 05:00да эса АҚШ – Кюрасао тўқнашуви бўлиб ўтади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments