Latest news

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  5 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

"Рома" Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди News

"Рома" Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди

Европа Конференциялар лигаси плей-офф босқичи доирасида "Рома" ҳамда "Трабзонспор" ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов учрашувни захирадан бошлади.

"Рома" (Италия) – "Трабзонспор" (Туркия) 3:0

Гол: Кристанте (20, 1:0), Заньоло (65, 2:0), Эл-Шаарави (84, 3:0).

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Винья, Рожер, Мхитарян (Карлес Перес, 72), Верету, Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло, Абрахам (Шомуродов, 65).

Трабзонспор – Чақир, Витор Уго, Бруно Перес (Асан, 72), Иэ, Гамшик, Троннсен (Кейбаши, 72), Сиопис (Сари, 67), Жервиньо (Омюр, 46), Бакасетас, Нвакаэме, Корнелиус (Жанини, 19).

Огоҳлантириш: Верету (38), Сиопис (39).

Биринчи ўйин: 2-1

Roma

Bryan Cristante - 20', Nicolo Zaniolo - 65', Stephan El Shaarawy - 84'

Europa Conference League Qualification . Round final

26/08/2021, 23:00

0
:
3
Finished

Trabzonspor

Stadium: Stadio Olimpico, Rome

45'
90'
20'  Bryan Cristante
65'  Nicolo Zaniolo
84'  Stephan El Shaarawy

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Рома" умумий 5:1 ҳисобида ғалабага эришди ва гуруҳ босқичига йўл олди!

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. Шомуродов қаттиқ ҳаракат қилмоқда. У тўпни олиб қўйиш чоғида фол ишлатди.

84. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! ЭЛ-ШААРАВИИИИИ!!! Кучли зарба ва нуқта!

81. ЗАРБААААААА!!! Нвакаэменинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбсини ишонч билан ушлаб олди.

76. ЗАРБААААААА!!! Нвакаэменинг яқин масофадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

74. Ухххх!! Заньоло тўпни рақибидан олиб қўйди ва ҳужумдаги Шомуродовга оширишга ҳаракат қилди. Иэ тўпни қайтариб юборди.

69. Бруно Перес мушакларини чўзиб олган кўринади. У алмаштиришларини сўради.

65. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Заниолоооо!!! Учрашув тақдири ҳал бўлмоқда.

64. Шомуродов майдонга тушди!

63. ЗАРБАААААА!!! Гамшикнинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди!!! ДАХШАТТТ!!!

62. Шомуродовни кўряпмиз. У майдонга тушишга шай ҳолатда!

57. "Трабзонспор" босим уюштирди. Зарбалар эса аниқ чиқмади.

Учрашувни томоша қилиш учун ҲАВОЛА ёки плеернинг ўзи:


54. ЗАРБААААААААА!!! АБРАҲАААААМММММ!!! Унинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозанинг тўсинига тегиб қайтди...

51. Ҳозирча "Рома"нинг ўйини унчалик яхши чиқмаяпти.

48. ЗАРБАААА!! Нвакаэменинг боши билан йўллаган зарбасини Патрисиу қайтарди!!!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. "Рома" ҳужумга ўтди. Заньолонинг қанотдан оширган тўпини Пеллегрини дарвоза яқинига боши билан уриб юборди. Ҳимоячилар ҳавфни бартараф этди.

43. Ўйин марказга кўчган, вазиятлар бўлмаяпти.

39. Энди Сиопис "Рома"даги рақиби Заньолони кийимидан "наглий" тортиб, қўйиб юбормагани учун сариқ карточка ишлаб олди.

38. Рақибига қарши қўпол ўйнагани учун Верету огоҳлантирилди.

34. ЗАРБААААА!! Марказдан ҳаволатиб оширилган тўпни Пеллегрини дарвоза томон тепди. Ноаниқ.

32. ЗАРБАААААА!! Пеллегринининг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди.

29. "Трабзонспор"дан ҳавфли ҳужум. Нвакаэме "Рома" жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба йўллади. Карсдорп тўпни аутга чиқариб юборди.

26. ЗАРБААААА!! "Рома"да ажойиб вазият юзага келганди. Заньоло яқин масофадан туркиялик посбон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиши мумкин бўлганди. Зарба ўхшамади.

23. Сўнгги 2-3 дақиқа "Рома" ярим майдонида ўтмоқда. Римликлар эса қарши ҳужумларга ишонишмоқда.

20. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! КРИСТАНТЕЕЕЕЕЕЕ!!! Ажойиб ва чиройли гол!

19. Мхитарян бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳаводан оширилган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

15. Мхитарян ҳужумдаги Абраҳам томон тўпни оширганди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 

11. Меҳмонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширишди. Дастлабкисини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборган бўлса, иккинчиси дарвоза томон йўлланди. Ноаниқ.

7. "Трабзонспор"да имконият. Қанотдан уюштирилган ҳужумни Гамшик ноаниқ зарба билан якунлади.

4. "Рома" ҳужумга ўтаётганди. Аммо Мхитарянни қўллаб-қувватлайдиган футболчи топилмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни ҳайбатли "Олимпико"га қаратамиз. Ушбу стадионда "Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун турк клуби билан баҳс олиб боради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика