Комилжон Расулов футбол ҳакамлигидан умрбод четлатилди
11 nov 2023 13:53
News
Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Олимпик” учрашувида баҳс бош ҳаками 100-дақиқада пенальти белгилади ва бу учрашув натижасига таъсир қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов VAR такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга халақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратгани маълум бўлди. Шу туфайли, бош ҳакам VAR мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларини жиловлай олмасдан “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтди.
Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилди.
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments