Latest news

21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  9 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  1 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  114 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2

Коло Туре: «Бирдамлик муваффақият калитидир» News

Коло Туре: «Бирдамлик муваффақият калитидир»

Ҳимоячининг эътироф этишича жамоавий руҳ “Ливерпул”нинг ажралмас қисмидир.
“Қизиллар” мавсумнинг учта ўйинини ҳам қуруқ ўтказган ҳолда ғалаба қозониб юз фоизлик натижа билан бошлашди.

Жамоасининг расмий сайтига берган интервюсида у шундай деди: “Бу муваффақият калитидир. Юқори даражали жамоавий руҳ билан ҳар қандай турнир ғолиби бўлиш мумкин. Айрим ўйинчиларнинг алоҳида маҳорати албатта катта аҳамиятга эга, лекин асосийси бу бирдамлик. Битта ўйинчининг ёрқин ўйини билан фақат битта ўйинни ютиш мумкин, лекин трофей ютиш учун эса ҳамманинг иштироки зарур”.

“Ютуқларга муваффақиятли эришиш учун жамоавий ўйинга зўр бериш керак. Бу ҳақиқатдан биз учун жуда муҳим, модомики биз жамоавий ўйинчилар ҳисоблансак, мақсад учун бирлашишимиз ва турнирларда ғолиб бўлишга муносиб футбол кўрсатишимиз керак. Сен майдонга чиқмасанг ҳам жамоага ёрдам беришинг зарур. Жамоадошларинг сени ғойибона қўллаб-қувватлаб турганлигингни ҳис қилишлари керак”.

“Ливерпул”га ўтганидан бери Туре ҳали фақат битта ўйинни ўтказиб юборди, у ҳам бўлса “Юнайтед”га қарши муҳим ўйин эди. Колонинг айтишича ўша пайтда унинг барча ҳаёли “Энфилд”даги майдонда бўлган экан.

“Сен ўз жамоадошларинга ҳеч қандай ёрдам бера олмасанг жуда оғир бўлар экан. Юнайтед билан бўладиган ўйин юқори даражали аҳамиятга эга эди ва биз охирида ғалабага эришдик. Бу мени ҳотиржам қилди, чунки мен кўрдим жамоа жуда яхши ўйнади. Биз ўйинни бошқардик ва ўйиннинг боришини тўлиқ назорат қилдик. Агар сен бундай ўйинларда ўйнай олмасанг жамоадошларингни ғалабаси сени юпатар экан”.

Ҳозирда “Ливерпул” Премьер-Лигадаги максимум очко олган ягона жамоа ҳисобланади. Туре эса “қизиллар”нинг бундай муваффақиятли стартидан ҳайратда эмас экан.

“Турнир жадвалидаги вазият бизга қўшимча куч бағишлайди. Мен ҳозирги муваффақиятимиздан ҳайратланганим йўқ. Бу натижа биз мавсум олди тайёргарлик жараёнида зўр бериб ишлаганимиз ва ҳафта давомидаги машғулотлардир. Бизнинг мураббий ва унинг штаби шарофати билан биз тўғри ишладик ва мувозанатни йўқотмадик. Биз шундай руҳда давом этишимиз зарур ва натижа албатта бўлади”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика