Latest news

02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  13 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  6 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  9

Коло Туре: "Арсенал" узоқ йиллар бир хил хатони такрорлади" News

Коло Туре: "Арсенал" узоқ йиллар бир хил хатони такрорлади"

"Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Коло Туре клубга Букайо Сака билан 10 йиллик шартнома тузиб қўйишни тавсия қилди.

"Арсенал" Премьер-лигани ютишга лойиқ жамоа сифатида кўринмоқда, уларда сифат ва жамоавийлик бор. Жамоа биргаликда ҳимояланмоқда ва ҳужумга ўтмоқда. Футболчилар бир оила сифатида шакллангани кўриниб турибди. Улар бир-бири учун курашишга тайёр ҳолатда.

"Арсенал"га тавсиям: Сака билан 10 йиллик шартнома имзолаш керак! Клуб узоқ йиллар давомида бир хил хатони такрорлади: мухлислар севган, таркибдаги асосий футболчиларнинг кетишига рухсат берилди. 

Бундай футболчиларни сақлаб қолиш керак, айнан шундай футболчилар жамоани олдинга бошлайди. Бундай футболчилар жамоа оғир ҳолатга тушиб қолганида масъулиятни бўйнига олади ва борини беради. Шу сабабли бундай футболчиларни мухлислар яхши кўришади", - деди Туре.

Сака ушбу мавсумда АПЛнинг 28 ўйинида 12 гол ва 10 ассист қайд этди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика