Latest news

22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  0 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   26 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  39 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  29 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  15 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  2

"Когон" футзал клуби "Joma" билан ҳамкорликда болалар ўртасида мусобақа ўтказди News

"Когон" футзал клуби "Joma" билан ҳамкорликда болалар ўртасида мусобақа ўтказди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида футзал бўйича ўсмирлар ўратасида анъанавий мусобақа ташкил этилди.
12-16 апрель кунлари Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида маҳаллий “Когон” футзал клуби, Испаниянинг “Joma” фирмасининг Ўзбекистондаги вакиллиги билан ҳамкорликда, футзал бўйича 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.

Юқори савияда ўтказилган мусобақада ғолиблик “Когон” жамоаси вакилларига насиб этди. Финал учрашувида улар Фарғоналик спортчиларни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритишди.

Турнирнинг 3-ўрини учун кечган баҳсида эса, “Марғилон” ва “Қарши” жамоалари дуч келишди. Ушбу учрашувда рақибидан битта гол кўпроқ уришга муваффақ бўлан Марғилон жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, ташкил этилган мусобақада Когон, Фарғона, Марғилон, Марғилон-2, Қарши, Навои, Бухоро ва Учқудуқ каби республиканинг турли вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, “Когон” вакили Шохжаҳон Шохназаров – “Энг яхши ўйинчи” деб топилган бўлса, Фарғона вилояти жамоасининг вакили Аъзамжон Акбаров – “Энг моҳир тўпурар” номига сазовор бўлди. Шунингдек, Қарши шаҳри жамоасининг посбони Қувончбек Рўзиев, мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони” номига сазовор бўлишди.

Ўзбекистонда футзал спорт турини оммавийлаштириш мақсадида ўтказилган мусобақа оҳирида, “Joma” фирмаси томонидан ёш спортчиларга футзал тўплари, спорт формалари ва бошқа совғалар топширилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика