Latest news

16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  4 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  21 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади" News

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида содир бўлган вазиятларга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг фикрича, ҳакамлар Муҳаммад Салоҳ ва Лорис Кариусга жароҳат етказган Серхио Рамосни жиддийроқ жазолаши керак эди.

"Яна шу ҳақида гаплашамизми? Бундай нарсаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бироқ агар вазиятларни қайта кўриб чиқсак, қоидабузарлик жуда қўполдек туюлади.

Милорад Мажич (Чемпионлар лигаси финалини бошқарган ҳакам) жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарди ва бу финал мундиал учрашувлари фонида унутилиб кетди. Ҳозир бизнинг ўйинни камчилик эсласа керак. Аммо фикримча, бундай вазиятларда яхшироқ ҳакамлик қилиш керак. Агар видеоассистент тизими бўлса, ундан фойдаланиш керак.

Келажакда яна шундай вазиятлар бўлишини билмайман, бироқ Рамоснинг Лорис Кариус юзига берган зарбасини эслаш мумкин. Бундан ташқари, Серхио Рамос кураш ҳаракати билан ҳужумчимизни тўхтатди. "Реал" шундан сўнггина ғалабага эришди.

Рамоснинг ўйиндан кейинги гаплари ёқмади. У аҳамиятли ҳеч нарса содир бўлмаганини айтди. Қандай қилиб ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин? Бундай ҳаракат қилиш нотўғри" - дейди Клопп.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика