Клопп - "Ман Сити" билан баҳс ҳақида: "Футбол оламидаги энг қийин ўйин"
06 nov 2020 22:45
News
Клопп - "Ман Сити" билан баҳс ҳақида: "Футбол оламидаги энг қийин ўйин"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 8-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида тўхталди.
"Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин. Ушбу мавсумда кўп нарса ўзгариб кетди, шу боисдан ўтган ва ундан олдинги мавсум билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди.
Менга шундай ўйинлар ёқади, жиддий тайёргарлик, бўшашишга вақт йўқ. Лекин уларни мағлуб этиш - ростдан жуда қийин иш.
Ўтган мавсумда Манчестерда уч кунлик чемпионлар сифатида мағлуб бўлгандик. Ўшанда биз учун ажойиб дамлар ўтаётганди.
Уй ёки сафарда ўйнаётганимизнинг фарқи йўқ, асосийси - мардларча курашиш ва бор кучимиз билан майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Чунки бу ўйин футбол оламидаги энг қийин ўйиндир", - деди Клопп.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments