Latest news

21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  0 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  9 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  2 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  2

Клопп Гакпонинг "Ливерпул"га ўтишида муҳим роль ўйнади News

Клопп Гакпонинг "Ливерпул"га ўтишида муҳим роль ўйнади

У жароҳатланганлар кўпайиб кетгани туфайли вингер сотиб олишни сўради.

Коди Гакпонинг "Ливерпул"га ўтишида Юрген Клопп муҳим аҳамият касб этди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Ливерпуль" бош мураббийи Гакпо билан музокараларда ҳал қилувчи ролни ўйнаган.

Клопп жароҳатланган футболчилар кўпайиб кетгани боис "Ливерпул"дан янги вингер харид қилишни сўради. Мураббийнинг хоҳишидан келиб чиқиб, клуб раҳбарияти тезкорлик билан ҳаракатга тушди.

"Ливерпуль" тезда Гакпони жамоага қўшилишга кўндирди – бир йил олдин Луис Диас худди шу йўсинда жамоага келиб қўшилганди. Коди бўйича ПСВ билан шартнома аллақачон ёпилган.

Хабар қилинишича, Гакпо "Ливерпуль" билан 6 йиллик келишув имзолайди. У учун бонусларсиз 37 миллион фунт тўланади.

Кеча ПСВ Гакпо трансфери бўйича "Ливерпуль" билан келишувга эришганини эълон қилди.

Гакпо жорий мавсум ПСВ сафида 24 та ўйинда 13 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. У ЖЧ-2022да 5 та ўйинда иштирок этиб, 3 та тўп киритди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика