Latest news

00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  9 23:35"Осасуна" — "Реал" 1:1 (матнли трансляция)  17 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  6 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  20 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди News

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

Корея Республикаси терма жамоаси устози Юрген Клинсманн ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси баёнот берди.

"Корея терма жамоаси мураббийи Клинсманн биз кутаётган ўйин бошқаруви ва терма жамоанинг рақобатбардошлигига олиб келадиган қобилияти ва етакчилик фазилатларини намойиш эта олмади.

Футбол бўйича миллий терма жамоа шунчаки спорт жамоаси эмас, у Корея Республикасини намоён этадиган, одамларнинг эътиборини ва қўллаб-қувватлашини ўзига тортадиган, ўша кучни халққа қайтарадиган жамоадир. Бу давом этиши керак.

Турли мунозаралар натижасида Клинсманнинг рақобатбардошлиги ва мураббий сифатидаги муносабати одамлар кутгандек бўлмади ва буни келажакда яхшилаш қийин, деган қарорга келинди".

Мутахассис Корея терма жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида бу йил Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борди ва Иорданияга имкониятни бой берди (0:2).

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика