Latest news

22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  0 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  47 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  3 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  18 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  4 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  11

Ким Донг Хи: “Сўғдиёна”нинг келажаги порлоқ эканлигига ишонганим учун келдим" News

Ким Донг Хи: “Сўғдиёна”нинг келажаги порлоқ эканлигига ишонганим учун келдим"

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Сўғдиёна"га келиб қўшилган жанубий кореялик тезкор ярим ҳимоячи Ким Донг Хи қисқа фурсатда мухлислар кўнглидан жой олди.

Эътиборингизга ушбу футболчи билан суҳбатни тақдим этамиз.


- Ким, аввало Ўзбекистонга хуш келибсиз. “Сўғдиёна” ни танлашингизга нима сабаб бўлди?

- Катта раҳмат. Ўзбекистонда келганимдан хурсандаман.”Сўғдиёна”нинг келажаги бор деб ишонаман. Таклиф билан чиқишганида мен хеч иккиланмай рози бўлдим. Фаолиятимни  янги саҳифадан бошлашга қарор қилдим. Бу ер менга ёқди. Инсонлари самимий. Жамоам ҳам, ички муҳит ҳам аъло даражада.

- Ўзбек футболи ҳақида аввал эшитган эдингизми? Нима деб ўйлайсиз, Корея футболи билан қандай фарқи бор?


- Кореяда ўзбек футболи ҳақида маълумот топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш қийин эди. Асосан собиқ жамоадошим Сервер Жепаров орқали билар эдим. “Локомотив” таркибида фаолият олиб борган дўстим Чо Сук Жеэ орқали бироз маълумотга эгаман. Ўзбек футболида интизом жуда қаттиқ бўлиб, ўйинлар худди жанг майдонларига ухшайди. Корея футболи ҳам деярли шундай. Аммо бу ерда футбол анча шиддатлироқ.



- Ким, жамоадошларингиз ва жамоадаги шарт шароитлар сизни қониқтираяптими?


- Бу клуб кўнглимга ёқди.  Ҳали Ўзбекистон шароитига тўлиқлигича мослаша олганим йўқ. Тил ва маданиятимизда фарқ борлиги учун бироз қийналаяпман. Тезроқ мослашиб жамоамга фойдам тегишини истайман. Яшаш шарт шароитларим яхши. Жиззах ахолиси жуда меҳрибон.

- Бугун Жиззахда Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бир “Насаф”ни қабул қиласизлар. Бўлажак ўйин олдидан қандай фикрдасиз?


- Ростини айтсам, мен ўзбек клублари ҳақида у даражада кўп маълумотга эга эмасман. Айни кунларда жамоалар ва уларнинг ўйин услуби ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилаяпман. Биз бўлажак баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғолиблик учун майдонга чиқамиз. Мезбон сифатида албатта мухлисларга ғалаба тақдим этишни  истаймиз.


- Қисқа вақт ичида жиззахлик мухлислар ёқимтойи бўлиб қолдингиз. Мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз ва уларга тилакларингиз.


- Катта эътибор ва қизиқишингиз учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада куч беради. Ўйинларда ғалаба қозониш учун барча куч ва меҳнатимизни ишга соламиз. Стадионга кўплаб мухлислар келиб бизни қўллаб-қувватлайди деб умид қиламан ва олдиндан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.


 “Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика