Latest news

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  0 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Ким Бо Ёнг: "Жанубий Корея футболи топ-даражада, аммо ўзбек футболи даражаси ҳам жуда юқори" News

Ким Бо Ёнг: "Жанубий Корея футболи топ-даражада, аммо ўзбек футболи даражаси ҳам жуда юқори"

2020 йилги мавсумда Яйпанинг “Турон” жамоаси Суперлигага йулланма олган эди ва 2021 йилги мавсум бошида жамоани кореялик Ким Бо Ёнг кучайтирган эди. Аммо "Турон" мавсум охирида Про лигага равона бўлди.

Жанубий кореялик футболчининг юртимизда қолиш-қолмаслигини билиш учун у билан боғландик.

– "Турон" жамоасидан қачон ва қандай қилиб таклиф олдингиз?

– Биринчи навбатда, ўзимни легионер сифатида синаб кўрмоқчи эдим ва таклифлар ичидан Ўзбекистон вариантини танлаб, шу ерда фаолият юритишни лозим деб топдим.

– Суперлига ҳақида таассуротларингиз қандай? Жанубий Корея ва Ўзбекистон футболи орасида катта фарқ борми?

– Жанубий Корея футболи топ-даражада, аммо ўзбек футболи даражаси ҳам жуда юқори. Ҳатто ўзбек ва корейс футболчиларининг техникаси бир хил. Бироқ корейс футболида машғулот ва витаминизацияда яхлит тизим мавжуд, шунинг учун ҳам бизнинг футбол европалашган.

– Одатда жанубий кореялик футболчиларни Суперлигамизда кам кўрамиз. Улар бу ерга келишса ҳам, кўп ушланиб қолишмайди. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

– Ўйлашимча, гап овқат ва об-ҳавонинг ҳар хиллигида. Бошида мен хам қийналган эдим.

– Ўзбекистонга келиб, тўлиқ мавсум ўтказишингизга нима туртки бўлди?

– Мен Ўзбекистони жуда яхши кўраман. Ўзбекистонга меҳрим бўлакча, бу ерда бахтли ҳаёт кечирмоқдаман.

– Жамоада энг яқин дўстингиз ким?

– Фозил Мусаев ва Владислав Касминин.

– Яйпан, Тошкент ва умуман, юртимиз ҳақида таассуротларингиз?

– Туғрисини айтганда, Яйпанда жуда қийналдим, аммо менга Тошкентда корейслар кўплиги жуда ёқди ва ўзбек халқи ҳам жуда мехмондўст экан.

– Ҳозирги кунда  нималар билан бандсиз?

– Айни пайтда Жанубий Кореяда оилам бағрида ҳордиқ чиқаряпман.

– Юртимизда қолиш ниятингиз борми?

– Ўзбекистонни жуда ёқтираман ва ўша ерда қолмоқчиман. Таклифлар ҳам бор, кўрамиз.

Учқунбек суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика