Latest news

18:20Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:05"Андижон" – "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  3 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  4 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  74 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  6 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  3 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3

“Киллавит” ўйингоҳида футбол турнири News

“Киллавит” ўйингоҳида футбол турнири

Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг Таган қишлоғидаги “Киллавит” ўйингоҳида 2002-2003 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида 1 июнь -Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган очиқ биринчилик ўтказилди.

Янгиариқ туманидаги “Наврўз” футбол клуби ташаббуси билан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган  болалар ва ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Мусобақанинг ярим финалида “Наврўз”(Янгиариқ тумани) жамоаси “Жайҳун”(Урганч шаҳри) жамоаси устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.  СЎЕАИБЎСМ(Урганч шаҳри) жамоаси эса “Нефтчи”(Урганч тумани) жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўз навбатида 3-ўрин учун кечган ўйинда “Нефтчи” жамоаси(мураббийи Баҳодир Раҳимов) “Жайҳун”дан кичик ҳисобда устун келди, 1:0. Ҳал қилувчи учрашувда Қудрат Собиров устозлик қилаётган “Наврўз жамоаси ёш футболчилари СЎЕАИБЎСМ(мураббийи Феруз Жуманиёзов)даги тенгдошларини 3:1 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланишди.

Мусобақанинг энг яхши футболчиси номига Иномжон Матюсупов (СЎЕАИБЎСМ) сазовор бўлди. Шунингдек, номинациялар бўйича Ҳабибулла Матёқубов (ҳимоячи, СЎЕАИБЎСМ), Одамбой Машарипов (ярим ҳимоячи, “Жайҳун”), Давлатмурод Давлетов (ҳужумчи, “Наврўз”), Азизбек Баҳромов(тўпурар, СЎЕАИБЎСМ)лар эътироф этилди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика