Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Кичкина деманг бизни... News

Кичкина деманг бизни...

Мактаб давримизда мен тенги болалардан иборат жамоага қарши майдонда саф тортган ёши катталар жамоаси учун юқоридаги мақолга ҳамоҳанг тарзда сюрприз тайёрлашни хуш кўрардик.

Уларнинг чамалаши бўйича бир қарич келадиган тирмизаклар бўлсак-да, оёғимиздан кўп нарса келарди. Ҳатто ўзимиздан иккита келадиган барзангиларга тўп бермасдан тили осилгунча югуртиришга қурбимиз етарди. Ғалаба шабадаси биз томонга эса бошлаганда акахонларнинг ғурури йўл қўймасмиди, ё бошқами, футбол қонун-қоидаларидан ташқарига чиқа бошлашарди. Ёинки, мактаб футболида ҳакамлик қиладиган бекорчи топилмасди. Йиллар ўтиб, муйловимиз сабза ура бошлаганда, биз ҳам яшил майдонда ўзимиздан кичикроқ болакайларга жон куйдиришни истамасдик. Юқоридаги сценарийдаги акахонлар ролига улғайган сари ўзимиз мос келиб қўя қолганмиз.

Болаликдаги ўйинқароқликни ёдга олиб, асосий мавзудан йироқлашиб кетганим учун узр сўрайман. Икки кун илгари мамлакатнинг амалдаги чемпиони ўз майдонида меҳмон сифатида "Олимпик"ка қарши саф тортди. Тимур Кападзе шогирдларининг ўртача ёши 20 га ҳам бормайди. Рақиб акалари ҳам қария эмас — 25.3 ёш. Бироқ тажриба жиҳатдан икки жамоа орасида ер билан осмонча фарқ бор. Бироқ, шунга қарамасдан, "Олимпик" "Пахтакор"га қарши 90 дақиқа давомида тенгма-тенг қаршилик кўрсатди. Ҳатто баъзи вазиятларда "шерлар"ни шошириб қўйди. Учрашув таҳлилига киришар эканмиз, юқоридаги фикрларга занжир боғламасликни сўраб қолардик. Кўча футболидан фарқли равишда бу ерда ҳакамлар бор ва ўйлашимча, улар муносиб ишлашди. "Олимпик"дан хурсандман. Улар "Пахтакор"дан очко тортиб олишгани учун эмас. Мен учун қайси рақиб бўлиши аҳамиятсиз эди. Муҳими, йигитларда шижоат бор, курашувчанлик бор, шунисидан хурсандман.

Кападзе шогирдлари қайдномасида 5-3-2 смехаси келтирилган бўлса-да, амалда уч ҳимоячи майдонда ҳаракат қилди (ҳатто 10 киши бўлиб қолганда ҳам). "Пахтакор"дек клубга қарши бундай таваккал иш тутилганига қойил қолиш керак. Аммо қанотдан икки футболчи ҳам катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жамоаси ҳужумга ўтган чоғ қанотларда кўмак берган Мирсаидов ва Турсунов рақиб ҳужуми пайтида мудофаага ёрдамлашди. Европа футболида Антонио Контеда шундай услубнинг гувоҳи бўлганмиз.

Воқеалар ривожи ўзи ўйлаганидан мутлақо тескари бўлган "Пахтакор" эса 10 киши бўлиб қолгач, 4-4-1 схемасида ҳаракат қилди. Драган Черан ягона ҳужумчи вазифасини бажарса-да, ҳужумлар чоғида Турғунбоев, Рашидовларни олдинга бошлади.

"Олимпик" қайси жабҳаларда устунлик қилди?

Суперлига ҳавосидан эндигина нафас ола бошлаган янги клубнинг амалдаги чемпионларга қарши учрашувни тезкор ҳужум ва прессинг билан бошлашини унча-мунча мутахассислар ҳам кутмаган бўлса керак.  Айнан "Олимпик" прессинглар орқали "Пахтакор" ҳимоясидаги камчиликларни кўрсатиб берди ва бу жамоага қарши қандай ўйнаш кераклиги бўйича мастер-класс ўтиб берди.

 Дастлабки икки турда бинойидек ҳаракат қилган "Пахтакор"нинг янги ҳимоя қўрғонида ҳали ҳам муаммолар борлиги кўзга ташланди. Эҳтимол, уларнинг жипслашуви учун маълум муддат керакдир. Умуман олганда, "Пахтакор" ҳимоясини у қадар ёмон дейиш фикридан йироқман. Шу ҳолидан ҳам ўзбек клубларининг ҳавасини келтирадиган даражада ҳимоялана олади жамоа.

"Олимпик" футболчилари иккинчи қаватда ҳам ўзларини йўқотиб қўйишмади. Прессинг натижасида Қувватовнинг купгина оширмаларини айнан оқ рангдаги футболка эгалари биринчи бўлиб қарши олишди. Ҳужумларда ҳам ҳавода курашувчан эканликларини исботлашди.

Тўп назорати (52-48), зарбалар (14-13), ҳужумлар сони (95-90), хавфли ҳужумлар сони (60-59) бўйича ҳам норасмий мезбонлар акаларидан устунлик қилишди. Албатта, деярли бир бўлим давомида уларнинг бир киши кўп бўлиб майдонда ҳаракат қилганлиги ҳам статистиканинг улар томонга оғишига хизмат қилди. Бироқ майдондан четлатилишидан илгари Алибоевнинг пасларида ноаниқликлар кузатилди, ярим ҳимоя чизиғига футбол мамлакати дивизионидан таклиф қилинган Шаркичнинг ҳам Рашидовни яккама-якка чиқариб юборган пасидан бўлак тайинли ҳаракатини кўрмадик. 

"Олимпик" нега ғалабани бой берди?

"Олимпик" прессингни қандай қойиллатган бўлса, "Пахтакор" қарши ҳужумни шундай моҳирона амалга оширди. "Олимпик" ҳимояланаишда икки жабҳада хатоликка йўл қўйди менинг назаримда. Биринчиси, прессинг уюштиришда кўплаб футболчиларнинг бир жойга тўдаланиб қолиши бўлса, иккинчиси, ҳимоячиларнинг рақибни жуда эрта кутиб олиши бўлди.  Келинг, амалда кўриб чиқамиз.

Юқоридаги суратга эътибор берган бўлсангиз, прессинг амалга оширмоқчи бўлган мезбонларнинг нақ етти футболчиси бир ерга тўпланиб қолди. Марказий ҳимоячилар ҳам олдинроқда. Оқибатда, қарама-қарши қанотда рақиб футболчилари учун бўшлиқ юзага келди ва бу ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди.

Турғунбоевнинг инобатга олинмаган голида ҳам мезбон мудофаачилари жасурлик билан анча олдинлаб кетганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. 

Оқибатда уларнинг ҳеч бири тезликда "Пахтакор"нинг 8-рақамли футболчисига ета олмади. Уларнинг бахтига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

Умуман олганда, бундай эрта кутиб олишлар рақибнинг хавфли вазиятлар ташкиллаштиришига сабаб бўлди. Эрта кутиб олган яхши, агар эплолсанг.

Натижа эса қўполлик ва карточка билан тугаши ҳеч гапмас.

Нотўғри прессинг ва "Пахтакор" чап қанотида бўшлиқ юзага келмоқда. 

Мирсаидов четлатилган вазиятда ҳам кўриб турганингиздек, ҳимоячилар анча олдинлаб кетди ва рақиб ҳужумчиларига тезликда имкониятни бой берди. Натижада икки жамоада ўйинчилар сони тенглашди. 

Нафақат ҳимоя, балки ҳужумдаги имкониятлардан ҳам тўғри фойдаланилганда, эҳтимол, "Олимпик" Суперлигадаги илк ғалабасини нишонларди.

Нима бўлган тақдирда ҳам улар бир очко қўлга киритишди, балки Темур Кападзе айтганидек, икки очко бой берди. Барибир жамоанинг ўйинидан хурсандман ҳамда шундай клубнинг Про лигага равона бўлмаслигини истаб қоламан. Бу ниҳоллар келажакда забардаст чинор бўлиб шаклланади, фақатгина уларни тўғри парвариш қилиш лозим. Кичкина деманг уларни...

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин

Оқил Абдубарноев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика