UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  2 16:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   8 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  4 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин Янгиликлар

"Насаф"нинг тўри бутун бўлсин

Халқаро майдонларда ўзбек клубларининг қудратига рақиб дарвозасининг тўрлари ҳам дош бера олмайди.

Албатта, юқоридаги жумлага кўз қирингизни ташлаб, дарҳол "Насаф" мухлисига чиқаришингиз ёки момиқ бойлигимизни қўйишда айблашингиз мумкин. Бироқ барибир халқаро майдонда юрт шарафини ҳимоя қилаётган исталган клубимизни кўкларга, керак бўлса, ундан-да юқорироққа кўтаришим мумкин. "Насаф" кеча фақатгина натижа учун курашмади, гол уриб олгач, ҳимоя қўрғонини кадастр қилиб олмади. Аксинча, ўз ўйини қандай бўлса, шундайлигича намойиш эта олди. Вақт сандиғингиздан бироз жой атратишга қурбингиз етса, ушбу ўйин таҳлилини кўриб чиқамиз. 

Тактика (пирамида)

"Насаф" футболчиларининг жойлашуви, услуби менга ўйин жиҳатдан манзур келадиган "Аякс"ни бироз эслатди. Майдонда жойлашув жиҳатдан пирамида ҳосил қилиш орқали қаршиликлар истаса узатмалар имкониятини ҳамда назорат ҳудудини мустаҳкамлади. Албатта, бу услуб "аждарлар" учун янгилик эмас. Суперлига учрашувларида ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари шундай ўйин намойиш этиб келмоқда.

Кўпгина ҳужумлар айнан мана шу услуб орқали, асосан, қанотлардан амалга оширилди. Келинг, Норчаевнинг зарба берган вазиятини кўриб чиқамиз. Чап қанотдан юқоридаги шаклда уч футболчи олдинга борди. Насруллаевнинг бошлаган ҳужумини Бозоров давом эттирди. 

Ўйланган режа бўйича қанотдан Насруллаев етиб келиши керак эди.

Шундай бўлди ҳам. Насруллаев марказга ҳаволатиб тўпни йўналтирди.

Норчаев илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпга бош билан зарба берди, рақиб дарвозабони жамоаси жонига оро кирди.

Шунингдек, ўнг қанотда ҳам ушбу кўринишдаги комбинациялар ташкил этилди.

Ҳимояланишда биринчи бўлимда 4-5-1 ҳамда 4-4-2 схемаларидан фойдаланилди.

Иккинчи бўлимда эса кўпроқ 4-4-2 схемаси мудофааланишда қўлланилди.

Голлар

Футболда бир жамоа сафида 11 киши тўп тепади, 11 та пас бўлади ва "Насаф" гол уради. Эринмаган банда сифатида ҳар бир узатмани кўриб чиқамиз. Гол муаллифининг ҳаракатларини алоҳида белгилаймиз.

Ҳужум ҳимоядан бошланди. Ҳаммаёқ осуда. Икки марказ ўйинчисининг тўп оширмаси. Насруллаев бироз олдинроқда.

2-пасдан сўнг тўп ўнг қанотга саёҳат қилди.

Ўнг қанот ҳимоячиси тўпни олдидаги шеригига йўналтирмоқда.

Марказга

Тўп марказий ҳимоячиларга қайтарилди.

Ҳужум чап қанотга кўчди

Шерзод тўпни Бозоровга қолдирди ҳамда ўзи олдинга қараб югурди

Бозоров эса ўнгқанотдаги Иван Соловьёв томон узатма амалга оширди.

Ва Соловьёвнинг моҳирона узатмасини Насруллаев тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Насруллаев нафақат ҳужумда фаол ҳаракат қилди, ҳимояда ҳам рақибларига имконият бермади. Мезбонларнинг хавжли ҳужумларидан бирини бартараф этди.

Иккинчи гол ҳам биринчисига ўхшаб кетади, фақатгина стандарт вазият орқали киритилди. Станоевичнинг бурчакроққа узатмасини Ҳусниддин Алиқулов бош билан марказга йўналтирди.

Баҳром Абдураҳимов тўпни ўзига ўнглаб олмоқчи бўлди, аммо Норчаев ундан қулайроқ жойда турганди ва Ҳусайн дарвоза олдидаги саросимадан унумли фойдаланди.

Камчиликлар

"Насаф" ўта идеал ўйин намойиш этди деган фикрдан йироқмиз. Баҳс давомида ўйин темпи жуда юқори бўлмади. Менинг назаримда, "аждарлар"нинг икки камчилиги кўзга ташланди. Биринчиси, ҳаводаги курашларда кўп вазиятларда имконият бой берилди. Айниқса, рақиб ҳужумида хавфли вазиятлар юзага келди.

Шунингдек, аксар рақиб ҳужумларини ташкиллаштиришда ўзимизникилар нотўғри паслар эвазига ёрдам бериб юборишди.

Натижада зарба берилди

Учрашув охирларидаги яна бир хатолик

Мағлубиятини сезган мезбонлар аламларини қўполликлар эвазига олишди.

Сўнгги дақиқаларда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ жамоанинг янги аъзоси Семир Смайлагич чайнаб берилган луқмани ютишни уддалай олмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаммаси ўзбек футбол ишқибозлари учун байрамона кайфиятда якунданди. Ўйлайманки, ушбу шодиёналар гуруҳ босқичида давом этади. Ҳатто араб мамлакатининг дарвоза тўрлари ҳам бизнинг клуб қудратига дош беролмади. Ўзбек клубларининг посбонлари қўриқлаётган дарвоза тўрлари эса ҳеч қачон узилмасин.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика