Latest news

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Кичик қадам, таянишнинг қуйи маркази, қондаги лактата даражаси: Мессининг биомеханик ва биокимёвий ажойиблиги News

Кичик қадам, таянишнинг қуйи маркази, қондаги лактата даражаси: Мессининг биомеханик ва биокимёвий ажойиблиги

Мессининг футболга бераётган мўъжизаларини кўриб, доимо ҳайратдан ёқани ушлаймиз - у шунчаки ўз дриблинги, техникаси, тўп билан муомаласи ва жисмоний кўрсаткичлари билан бизни ажаблантириб келмоқда.

Бир барқарор стереотип бор: Лео - ақлбовар қилмас иқтидор, Криштиану - чегерасиз меҳнат маҳсули. Хўш, Мессининг қолганлардан қандай устунлик томони бор? Бундай ажойиб кординация қаердан келиб қолган? Инсониятнинг энг яхши намуналаридан бири бўлаётган одамга бундай иқтидорни табият юқтирганми?

Буларни аниқлаш учун биз илмий изланишлар олиб бордик: Мессининг умумий ҳолати, унинг спортдаги биомеханика ва биокимёси. Хўш, бизни нималар қизиқтирди:

- Мессининг дриблингини илмий тушунтириш: одам тўп билан шундай ҳаракатланиши учун қандай сифатларга эга бўлиши кераклиги;

- Леонинг генетикаси: бу ўзи нима ва унинг муваффақиятларга таъсири;

- Мессининг чайирлиги: қай тариқа у бундай чаққон бўлиб қолган? Наҳотки буларнинг барчаси иқтидорданми?

Бошладик!

Иқтидорли дриблёрнинг асосий критерияси - чайирлик. Барибир бизнинг хотирамизда Роналдиньонинг перформанслари сақланиб қолган - буюк бразилиялик ҳозирги футболда ҳам анчагина асқотарди, ўшанда у ўзининг финтлари билан "Барселона"ни елкасида кўтариб юрарди. Зинедин Зиданнинг ўзига ҳос хатти-ҳаракатлари бўларди, бу эса Куаутемока Бланко ва Криштиану Роналдунинг бироз кучлироқ варианти эди - бироқ Мессида барчаси ўзгача.

Балки Леога бу нарсаларнинг кераги ҳам йўқдир, - у шунчаки замонавий дриблёр. Нима учун? Келинг, тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Генетика спортда қандай роль ўйнайди? Меҳнат билан муваффақиятларга эришса бўладими?

Генетикани ўрганувчи авторларнинг фикрига кўра спорт ютуқларида, машғулотларда спортчининг тузилиши энг катта аҳамиятга эга бўлади. Агарда ирсий мойиллик бўлмаса одам мунтазам равишда ўз устида ишлаган тақдирда ҳам юқори даражага кўтарила олмайди (плюс - барчаси тўғри бўлиши ва одам кўп ўз устида ишлаб ўзини жароҳатлаб қўймаслиги керак).

Леонинг бўйи 170 см. Болалигида у ўз тенгдошлари орасида энг паст бўйлиси бўлган экан (ўшанда шифокорлар Лео 140 смда қолиб кетади дейишган). Шу боисдан у ўз устида тинмай ишлай бошлади - рақибларини алдаб ўтиш усуллари, уларнинг олдида туриб, тезкорлик билан ёнидан ўтиб кетиш каби... Унинг бўйи эса шунга мос эди. Иньекция гормонларини қабул қилганидан кейин, Лео генетик ўсишга эришди - унинг жисмоний кўрсаткичлари ошиб кетди.

Португалиянинг Бейра-Интериор университети олимлари "Ирсий меросларнинг одам мушаклари ва ҳаракатларига таъсири" борасида олиб борган изланишлари ушбу тезисни батафсилроқ тушунтирган: спортнинг ҳар бир турида ўзгача кўрсаткичлар бор (анатомик, метаболик, функционал ва аҳлоқий), улар спортчининг энг юқори даражага кўтарилишида идеал даражада бўлиши керак.

Қўйилган баҳога кўра, анаэроб кўникмаларда ирсиятнинг хизмати 30дан 90 фоизгача бўлади (тезлик ва куч назарда тутилган), кислородни қабул қилишдаги энг юқори даражада эса бу ўртача 40-70 фоизни ташкил қилади. Албатта, улушлар катта. Лекин туғма иқтидори бор одам ҳам бундан фойдалана олиши ва машғулотлар орқали унга ишлов бериши керак.

Ростдан ҳам Месси дангасалиги туфайли кам югурадими? Йўқ - бунга икки асосий сабаб бор...

Мессини айрим пайтда мухлислар прессинг қилмаслиги ва ҳимояга қайтмаслиги борасида гапиришади. Тўғри, Лео кўп марта бу борада энг ёмон натижаларни қайд этган. Исбот тариқасида биз унинг 2014 йили ЕЧЛ доирасида "Атлетико"га қарши ўйинини эсласак бўлади: ўшанда у 30 ёшга ҳам кирмаган ва 95 дақиқа мобайнида атиги 6,8 км югурган. Ундан кейинги ўринни каталонияликлар кипери Пинто эгаллаган - 5,3 км, бу борадаги энг яхши натижа Кокега тегишли бўлган - 12 км.

2017 йили "Барселона" "Реал"ни тор-мор этганида Месси 8 километр югурганди. Шуларнинг 7 километрини у юриб (баъзида сал тезлашиб) ўтказган бўлса, фақатгина бир километрида максимал тезликда ҳаракатланган. Ўшанда у гол ва ассист қайд этган.

Бу билан Месси ҳеч нима қилмайди демоқчимисиз? Йўқ, қуйида 2 исбот бор!

1. Месси доимо ажойиб позиция танлайди - кам югурса ҳам самарали ишлайди

Месси ростдан ҳам кам югуради ва асосан секин ҳаракат қилади, бироқ доимо қулай нуқтада туради. Демак, у турган нуқта рақиблари учун доимо ҳавфли ҳисобланади. Бундай ҳулосани "Сакраменто Кингс" тахлилчиси ва стратегия бўйича вице-президенти Люк Борн ва "Барселона" тахлилчиси Хавьер Фернандес тақдим қилган.

Борн ва Фернандес феноменни тўлиқлигича ўрганиб чиқишган ва "юқори қадрланадиган зоналар" терминини ўйлаб топишди. Тушунарлики, у турган майдонни исталган нуқталари бу ерда назарда тутилган. Агарда ўша қадрланаётган зоналарнинг классик тушунчаси керак бўлса - гол уриш учун қулай бўлган нуқталар дейилади. Тахлилчилар эса буни янада чуқурлаштиришди: бунинг ўйин динамикасидаги қадрини ҳисоблашди, шунингдек, улар айрим нарсаларга катта эътибор беришди: тўпнинг, футболчиларнинг позицияси, рақиб ҳимоячиларнинг салоҳияти.

"Барселона"нинг Примеродаги "Вильяреал"га қарши ўйинини тахлил қилган ҳолда Борн ва Фернандес бир фикрга келди, жамоада энг яхши позиция танлайдиганлар: Лео Месси, Сержи Бускетс ва Андрес Иньеста (бу 2017 йилги ҳисобот).

Натижалар 2 хил йўналишда сараланди: актив (футболчи тез ҳаракатланади) ва пассив (секин ҳаракатланади). Яхши позицияларда очиқ турган Иньеста 43 фоиз ҳолатда пассив бўлган, Бускетс эса 52 фоиз. Месси эса энг яхши позицияларда 66 фоиз вақт давомида пассив ҳолатда турган ҳолда, рақиб ҳимоясида очиқ ҳудудлар яратган.

"Шу орқали Месси ўйиннинг катта қисмида югурмасдан ташаббусга эга бўладими, деб савол берсак бўлармикин? Ҳа, бу бизнинг изланишларимиз натижаси, - деди Борн. - У бунга тайёрланадими? Бу саволга жавоб олиш учун Мессининг ўзи билан баҳслашган маъқул".

Мессини замонавий футболнинг энг ақлли футболчиларидан бири деб ҳисоблашади. Унинг унчалик тез бўлмаган ҳаракатларидан ажабланарли ҳолатни топа олмайсиз - у ўйиндан олдин рақибларининг ўйинларини тахлил қилади ва ўша қадрланаётган позицияларни эгаллаш учун нозик нуқталар, қайси жойлар очиқ туришини кўриб олади.

"17 ёшимда умуман бошқача позицияда умуман бошқача кўринишда ўйнардим. Футбол доимий равишда ўзгармоқда, шу боисдан менинг услубим ҳам... Паслар оширишда жамоадошларимга ёрдам бериш планида катта ўсишга эришдим, деб ҳисоблайман. Менга ҳозирги ўйин услубим кўпроқ ёқяпти. Рақиблар марказга кўпроқ футболчи йиғилишини истамоқда, бу эса менга қанотдан ҳужумга ўтишим учун фойдали бўлмоқда", - деди Месси.

2. У доимий равишда дриблинг қилади - бу югуришдан кўра қийинроқ.

Тўп билан югураётган ҳолда дриблинг қилиш - сиз кўргангиздан кўра қийинроқ. Ливерпулдаги университет олимларидан бири Т.Райллининг "Юқори интенсивдаги катта акцентли машқлар" мавзусидаги изланишларига кўра, одам организми учун ностандарт бўлган исталган ҳаракат (йўналишни ўзгартириш, орқага югуриш, тезкор ҳаракат ва секинлашиш) одамга метаболик юклама беради (бунда одамнинг бўйи, вазнига тўғри келадиган, спортдаги ҳаракатларини янада эффективлаштирадиган машқлар). Демак, дриблинг, шунчаки тез югуришдан ҳам ортиқроқ. Ва мана шу юклама футболчи тўп билан параллел бўлиб турган пайтдагина бўлади.

Оддий қилиб айтганда Мессининг тўп билан ишлаши (тўпни ўзида ушлаб туриб, тезда тепиб, рақибнинг ёнидан ўтиб кетиши), майдоннинг ярмигача юқори тезликда югуришдан ҳам қийинроқ. Ҳа, тўғри йўл бўйлаб, марказгача юқори тезликда югуриш ҳам осон эмас, спринтерлик пойгаларида буни кўп кўрганмиз, лекин бундай югуришда метаболик юклама уларда бўлмайди. Ливерпулликларнинг тадқиқотлари яна бир исботи сифатида айтиш мумкинки, спортчилар югуриб ўтадиган масофани кўрган тақдирда ҳам кетадиган кучга аҳамият бермайди ва асосий эътиборни тўпга қаратади.

Бу назарияни бошқача фикрлар билан давом эттириш ҳам мумкин: "Тўп билан тоза физиологик муомаланинг қадри". Қадр деганда бу ерда организмнинг ресурлари ва унинг конкрет вазифаларни бажаришига қодирлиги тушунилади.

Муаллифлар исбот сифатида дриблинглар ростдан ҳам дриблинглар энергиянинг тезроқ кетишида ва ҳаракатларнинг кучайишига олиб келишини келтиришди. Ҳа, бошқача эшшитилади, агарда кимдир бундан шабхаланса, айрим биохимик тушунтиришлар ҳам бор: юқори тезликда амалга оширилган дриблинг нопропорсионал тарзда оқаётган қонндаги лактата миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

Лактат - қондаги сут кислотасининг қизишидир. Ҳаётий тушунтирганда, сизнинг югурганингиздаги қизиб кетишингиз тушунилади. Лактатанинг етишмаслиги эса одамдаги кислота-таъминоти балансининг бузилишига, қисман кўнгил айнишига сабаб бўлиши мумкин. Ёдингиздами, Лео доимий равишда кўнгли айниб, қусиб турарди? Бу борада кўп талқинлар айтилди (шу жумладан нотўғри овқатланиш ҳам), бироқ яна бир эҳтимолдан бири - лактатанинг етишмаслигидир.

Ливерпулдаги университет олимларидан бири Жон Мурнинг айтишига кўра, бу футболчилардаги оддий ҳолат, чунки футболчилар доимо ҳаракатдаги одам бўлгани ва максимал юклама билан юргани учун уларда лактата баланси тез-тез бузилиб туради. Футболчилар ўйин давомида 75 фоиз анаэроб юклама олишади. Албатта, бу рақамларга позициялар доимо таъсир қилади, масалан, ярим ҳимоячиларнинг организми бошқаларникидан кўпроқ куч ишлатади.

Леонинг бўйи билан финт қилиш қийинроқ, Роналду эса шундай майда қадамлар билан ўйнай олмайди

"Барселона"даги илк мавсумида Лео чизиқлар орқали паслар ва тўп билан муомаласи орқали рақибларини ортда қолдираётганди. 2007/08 йилги мавсумда у ҳар бир ўйинда 8,4 марта рақибларини алдаб ўтган. Бу космос! Европада 6тадан ошиқ рақиб-алдашни камгина футболчилар қайд этган - Адама Траоре, Софиан Буфаль (6,3) ва Неймар (6,1).

Энди Лео ҳам бу борада бироз камтарроқ (5,6) натижа қайд этмоқда, чунки унинг ўйин услуби кўпроқ пасларга мослашди. Squawka талқинига кўра, Месси 2006 йилдан кейин рақибларини алдаш борасида энг яхши натижага эга - 1880та. Иккинчи ўриндаги Эден Азар эса 600та кам натижага эришган. Учинчи ўринда Франк Рибери (939), тўртинчи Серхио Агуэро (832), бешинчи Криштиану Роналду (816).

Пеп фаолияти давомида Месси каби тўп билан муомала қиладиган футболчини кўрмаган экан: "Фақатгина Месси тўпдан тез ҳаракатлана олади".

Нима учун Месси тўп билан бунчалик яхши ўйнайди?

2011 йилда Лео "Sky Sports"нинг экспериментал-шоусида қатнашди. Унинг олдига 25 метрга икки хил югуриш шарти қўйилди (тўғри ва зигзаг усулида), рақиб - испаниялик спринтер Анхель Давид Родригес - унчалик машҳур бўлмаган, фаолияти давомида 2та кумуш медалга сазовор бўлган югурувчи.

Экспериментда кутилган нарса тасдиқланди: спринтернинг тўғри югуриши фойдалироқ (чунки улар катта қадам ташлашади), футболчининг ҳаракатларида эса майда қадамлар кўпроқ, чунки улар доимий равишда йўналишни ўзгартириб туришади ва ўзгаришларга тайёр бўлишади.

ABC нашрининг тадқиқотларидан бири ҳам айрим нарсаларни тасдиқлади: одам қанчалик паст ва бақувват бўлса, унинг таяниш маркази қуйироқда бўлади. Масалан, Мессининг таяниш нуқтаси ўз гавдаси учун идеал нуқтада бўлмоқда.

Таяниш нуқтаси эса одамнинг мувозанати ва вазнига боғлиқ. Йиқилиш кучи эса йиқилиш нуқтаси ва таяниш марказининг илк қисмига боғлиқ бўлади. Демак, бўйи узун инсонларни йиқитишганида бироз қийналишади. Бўйи пастларга эса бироз акси, уларнинг мувозанатини бузиш қийинроқ бўлади.

Энди дриблинг ҳақида, бунда ҳар хил ҳаракатлар тез-тез такрорланади ва майда қадамлар кўп ишлатилади, кичик қадамлар ва таяниш нуқтаси пастроқда бўлганлар эса тезкор тўхташ ва секинлашишни яхши уддалашади, ҳаракатларни ўзгартириш ва тезкор илк ҳаракат ҳам рақибдан олдин бўлади.

Демак, Мессининг генетик устунлиги бор: Роналдунинг бўйи узун ва кўпроқ майда қадамлар ташлаши учун кўпроқ куч ишлатади ва бу нотабиий ҳолат бўлади, Мессида эса бу борада барчаси жойида.

Энди ҳулоса ўрнида: Месси - ҳақиқий биоробот. Унинг ирсий кўрсаткичлари футбол учун жуда мос (унчалик узун бўлмаган бўй, қуйи таяниш маркази, куч ва чидамлилик). Машғулотлар орқали у буни янада кучлироқ қилди ва ижобий сифатларини кўтарди. Шу орқали у футбол оламининг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика