Latest news

00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  0 00:03ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  42 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  92 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  4 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  9 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  19 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  9 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6

Кичик Достон Турсуновни танийсизми? News

Кичик Достон Турсуновни танийсизми?

Бу ном янграса, бирданига миллий жамоамизнинг "терминатор" ҳимоячиси, Хитойнинг "Чунцин" клуби вакилини эслашингиз табиий.

Аммо тез орада иккилана бошлайсиз. Қуйидаги суратга эътибор қаратинг.

Бу йигитча роппа-роса 21 йил олдин Андижонда туғилган. Унинг ота-онаси ўқимишли одам бўлишини исташарди. Шу туфайли фарзандларини баъзи фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган, ихтисослаштирилган мактабга беришди. 6 йиллик таҳсилдан кейин илм-фанни бизга қолдириб, тўпчи бўлишни танлаган болакай айни пайтда "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти. Бугун туғилган кунини нишонлаётган Достонбек Турсунов билан кичик суҳбат уюштирдик.


— Достон, қандай қилиб "Олимпик" жамоасига келиб қолдингиз?

— Мен Балиқчи туманида туғилганман. Футболга бошқа тенгдошларимга нисбатан анча кеч кириб келдим. 7-синфга ўтаётган пайтимда Андижондаги футбол лицейига қабул қилиндим. Биринчи мураббийим Ёдгор ака Хурхонов Тошкентдаги мусобақага олиб келгани эсимда. У ерда "Пахтакор"нинг 2001 йилда туғилган тарбияланувчиларини шуғуллантирадиган Станислав Петрович кўрикка келишимни айтган. 1 ҳафталик синовдан кейин "шерлар" таркибига қабул қилиндим. Шу, улғайгандан кейин ўринбосарлар жамоасида ўйнадим. 2021 йилнинг бошида эса Тимур ака "Олимпик" таркибига жалб қилдилар.

— Тимур Кападзенинг бошқа мураббийлардан ажралиб турадиган 3 хислатини айтинг.

— 1. Ўйиндан олдин ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб, тўғри тактика танлай олади. 2. Футбол фалсафаси жуда кучли, бу назарий дарсларимизда яққол билинади. 3. Энг майда деталларгача эътибор қилиб, бизга нафақат майдонда устозлик қилади. Балки уйда ва кўчада қандай юриш кераклигини ҳам ўргатади. Эҳтимолий хатоларимизнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

— Нима деб ўйлайсиз, "Олимпик" лойиҳаси туғилмаса, бугун қайси жамоа сафида бўлардингиз?

— Бу ҳақда ўйлаб кўрмагандим. 2021 йилнинг аввалида "Пахтакор" Про лигага жамоа қўймоқчи эди. Ўшанда шуғулланиб тургандим. Кейин Тимур акадан таклиф келди.

— 2021 йилги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

— Йўқ, чунки яна ҳам ўсишим керак эди. Ўзимдан қониқиш ҳосил қилган куним ўсишдан тўхтаб қоламан.

— "Шўртан" дарвозасига супер гол киритган эдингиз. Ўша баҳс ўтган мавсумдаги энг яхши ўйинингиз бўлдими?

— Менимча, шундай. Лекин алам қиладиган томони ҳам бор. "Жар" стадионида ўтган айнан ўша ўйин трансляция қилинмагани туфайли голни бугун томоша қилолмаймиз.

— U-23 жамоамиз Париж Олимпиадасига йўлланма олса, 2024 йилда ким етакчи бўлади?

— Бу борада айнан бир футболчини ажратиб кўрсатолмайман. Чунки мураббийимиз фақат жамоавий ўйинга эътибор қаратяпти ва шу орқали муваффақиятга эришмоқчи.

— Мухлисларда барча футболчилар катта маош олади ва бой бўлади, деган қараш мавжуд. "Олимпик" ҳам ўйинчиларга катта пул тўлайдими?

— Йўқ, ундай эмас. Бу жамоага пул учун эмас, фақат ўсиш учун келганмиз. Тўланаётган пул ўзимизга етади. Афсуски, сизга унинг миқдорини айтолмайман. Шартномамда бу тақиқланган. Лекин бизда барча ўйинчиларга бир хил ойлик олади.

— Достон, футболдаги энг катта мақсадингиз нима?

— Мақсадлар кўп: Олимпиадада медаль ютиш, мундиалга чиқиш ва Европада ўйнаш. 

— Достон Турсуновнинг камчиликлари ҳақида гапиринг.

— Жисмоний ҳолатимда муаммо бор. Аммо ҳар кун шу камчиликни бартараф қилиш учун ҳаракат қиляпман. Ўзбекистон чемпионатида бу муҳим рол ўйнайди.

— Суҳбат учун ташаккур. Туғилган кунни яхши ўтказинг.

— Эътибор учун сизга ҳам раҳмат. Иложи бўлса, футболдаги дастлабки устозларим Ёдгор ака Хурхонов ва Станислав Петровичга миннатдорчилик билдирмоқчиман.


Қадрли мухлис, ушбу футболчини эслаб қолинг. Яқин йилларда терма жамоамизнинг мудофаа қўрғонидаги Достон Турсуновлар сони 2 тага етиши мумкин. Уларнинг кичигини яна бир бор таваллуд куни билан табриклаб, "Манчестер Юнайтед"да тўп тепишини тилаб қоламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика