Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  2 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  5 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  108 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди News

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги "Насаф" стадионида ўтказилган саралаш баҳсларида 24 нафар киберфутболчи қатнашди.











Ушбу иштирокчилар 4 гуруҳга бўлинди.


Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўлланма олишди.



Кеча "Насаф" киберфутболчиларига айланган Турдиқулов Илҳом ва Умаров Ҳислат ярим финалда бир-бирига рақиб бўлди.


Ушбу қарама-қаршиликда Турдиқулов Илҳомнинг қўли баланд келди. Иккинчи ярим финалда эса Ҳайрутдинов Ойбек Муродов Акмални мағлуб этди. "Насаф" киберфутболчиси финал учрашувида Ойбекни таслим этиб, саралаш ғолибига айланди. Ярим финалгача етиб келган барча ўйинчилар Гранд финал йўлланмаларига эга бўлишди.



1-ўрин. Турдиқулов Илҳом ("Насаф").



2-ўрин. Ҳайрутдинов Ойбек.



3-ўрин. Умаров Ҳислат ("Насаф").

4-ўрин. Муродов Акмал.


"Virtual Football" компанияси саралаш ўйинларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган "Насаф" футбол клуби, "Насаф" стадиони ҳамда қолган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика