Latest news

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  37 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм) News

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм)

Кеча Ўзбекистон кибер футбол Ассосиациясига қарашли “UzArena”да ўзига хос тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Мадриднинг “Реал” клуби ишқибозлари яни “Madridista Uzbekistan” фан клубининг икки йиллиги нишонлашди.


Юртимизнинг бир қатор таниқли кишилари ушбу тадбирда меҳмон бўлишди.







Булардан ташқари тадбирда “Барселона”нинг Ўзбекистондаги “Барсамания” фан клуби аъзолари ҳам меҳмон бўлишди.


Тадбирни "Авторадио Ҳамроҳ" бошловчиси Dj Rustambek олиб борган бўлса, таниқли спорт журналисти, устозимиз Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев кибер футбол ўйинини шарҳлаб бордилар.


Бундан ташқари меҳмон санъаткорлардан “Ажабханда” кўрсатуви ижодкорлари Искандар Ҳамроқулов ва Ориф Султонов мухлисларга бир чимдим кулгу тақдим этди. Уларга эса Самандар Ҳамроқулов ҳамроҳлиқ қилди ва чиройли қўшиқ билан барчани сахнага таклиф қилди.


Бундан ташқари “киберфутбол” лигасида иштирок этаётган рэп йўналишидаги хонада Шаҳриёр ҳам тадбирда фаол иштирок этди.


Ушбу тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон киберфутбол Ассосиацияси президенти Азизбек Паттахов жонбозлик кўрсатди.


Ассосиация президенти аввал ушбу тадбир сабабчиси “Madridista Uzbekistan” фан клубини икки йиллиги билан тақдирлади ва киберфутболни Ўзбекистонда ривожлантириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.


“Авваламбор “Madridista Uzbekistan” фан клубини ташкил топканига икки йил тўлгани билан табриклайман. Мана шундай тадбир “UzArena”да ташкил этилганидан ва бизнинг таклифимизга йўқ демай тадбирга ташриф буюрган барча меҳмонларга катта раҳмат айтаман. Ушбу  тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, Ўзбекистондаги “Барселона” ва “Реал Мадрид” клуби мухлисларини яъни “Madridista Uzbekistan” ва “Барсамания” фан клуби аъзоларини билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлашдан иборат эди. Мана шу дўстлик ришталари кечадан бошлаб боғланди. Насиб қилса эл-классико баҳсларини “Барсамания” ва “Madridista Uzbekistan” фан клуби аъзолари биргаликда томоша қилишади. Бунда, иккала тарафдан ҳам ҳеч қандай хақоратли сўзлар ва камситишларга йўл қўйилмайди. Аксинча, мағлуб жамоа ғолиб жамоани ғалаба билан табриклашади. Бизнинг энг асосий мақсадимиз Ўзбекистон футболининг ривожи учун ўз хиссамизни қўшиш”, - дейди Ассосиация президенти Азизбек Паттахов.


ДАВОМИ БОР...

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика