Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Кейнга ўринбосар қидираётган "Тоттенхэм", "Сити" сафидаги "олмос", "Вест Хэм" техник директорини уялтириб қўйган Уорд-Проуз — АПЛ 2-тур хулосалари News

Кейнга ўринбосар қидираётган "Тоттенхэм", "Сити" сафидаги "олмос", "Вест Хэм" техник директорини уялтириб қўйган Уорд-Проуз — АПЛ 2-тур хулосалари

“Туманли Альбион”да янги мавсум бошланганига ҳам 10 кундан ошди.

Аллақачон мухлислар 2 та тур баҳсларидан завқ олишди. Иккинчи тур ўйинлари "Лутон" – "Бёрнли" ўйини қолдирилгани сабабли тўлиқ ўтмади. Лекин бу ўйин кўпчиликнинг диққат марказида эмасди. Тур якуни бўйича диққатга молик 5 ҳолатни кўриб чиқамиз.


"Тотенхэм"да ҳаммаси яхши, аммо жамоага ҳужумчи керак

"Тоттенхэм" кутилмаганда "Манчестер Юнайтед"ни ишончли тарзда мағлуб этди. Анге Постекоглу жамоасида етарли даражада ижобий жиҳатлар мавжуд, лекин энг асосий муаммо ҳал қилинмаган. Жамоа Ҳарри Кейнга ўринбосар топа олганича йўқ. Ришарлисоннинг ўйинлари яхши чиқмаяпти. Ҳатто ғалабали ўйин ҳам кўрсатяптики, "шпорлар" трансфер бозорига чиқишлари керак. 

Ўйиннинг 69-дақиқасигача Ришарлисон "қизил иблислар" дарвозаси томон бирорта зарба бера олмади. 28 марта тўп билан муомалада бўлди ва уларнинг 8 мартасида уни йўқотди. Балки форвард ўзига келиб олишини бироз кутиш керакдир, аммо у  ҳам Сон ва Кулусевски қатори "қотил" ҳужумчи эмас. У ҳам шериклари каби ҳар мавсум +20 та гол урадиган ҳужумчидан кўра қанотдан марказга ўтиб шерикларига имконият яратадиган ҳужумчилар сирасига киради.


"Юнайтед"нинг суст старти Тен Ҳаг қўл остида анъанага айланмоқда

"Юнайтед" мавсумни ўтган мавсумдагидек "даҳшатли" бошламади, аммо яхши бошлади, деб ҳам бўлмайди. Ўтган мавсумнинг беўхшов стартидан бироз ўтиб "қизил иблислар"да ҳаммаси ўз жойига тушган эди. Ҳозир ҳам мухлислар шунга ўхшаш ҳолатни кутишмоқда. 

"Вулверхэмптон"га қарши кечган биринчи турда Тен Ҳаг жамоаси ғалаба қозона олди, бироқ жамоа ўйини "Тоттенхэм" билан бўлиб ўтган ўйиннинг иккинчи таймидаги каби "умидсиз" эди. "Юнайтед" мухлислари бахтига "Вулвз" шоввозлари вазиятлардан фойдалана олишмаган эди. Лондондаги баҳснинг биринчи таймида уларда бир қанча яхши вазиятлар бўлди, аммо улар вазиятларни голга айлантира олишмади. Ўтказиб юборилган голлардан сўнг эса жамоада ваҳима пайдо бўлди. 

Андре Онана бутун баҳс давомида шериклари билан гаплашиб, уларни ўз ҳолига келтиришга уринди. Баҳсдан сўнг у ўтказиб юборилган голларда ўзининг айбини инкор этди ва бутун жамоа баҳс давомида қандайдир ноаниқ ва ўзига ишонмай ҳаракат қилганини таъкидлади. Шунга ўхшаш ҳолар ўтган мавсумда содир бўлди. Манкунианлар янги дарвозабонга кўникса, ҳаммаси жойига тушиши мумкин.


Хулио Энсисо – "Брайтон" катта суммага сотиши мумкин бўлган янги ўйинчи

"Брайтон" "Вулверхэмптон"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва карвонбошиликни ўз қўлига олди. Тўғри, улар аутсайдерларга қарши ўйнашди, бироқ жамоа 2 турда 8 гол урди. Барибир, "чайкалар"нинг маҳсулдорлиги, шунингдек, Мак Аллистер ва Кайседонинг ўрнини ёпа олишгани эътирофга лойиқ. Хулио Энсисо "Брайтон"нинг янги жавоҳирига айланмоқда. Яқин орада грандлар парагвайлик 19 ёшли ўйинчи учун 70-80 миллион еврони санаб беришса ажаб эмас. У ажойиб потенциалга эга. Ҳужумга яқинроқ позицияда ўйнайди. "Брайтон" скаутлари уни ўтган йили "Амекс"га "Либертад"дан 10 миллион еврога олиб келишди. Парагвайлик 1 мавсумни мослашиш учун сарфлади. Мавсум охирида кўзга ташлана бошлади.

"Вулверхэмптон" билан ўйинда у ўзининг ажойиб формасига кириб олган Солли Марчнинг иккита голига ассистентлик қилди. У баъзида Дэнни Уэлбек билан жойини алмаштириб ҳужум марказига ўтмоқда. Қанотларда эса Марч ва Митома билан ажойиб ҳамкорликни амалга оширмоқда. Ҳақиқатан ҳам "чайкалар" ҳужумида ҳаммаси жойида, Гилмор-Гросс тандеми эса жамоага миллионлаб фунтларни келтирган Мак Аллистер ва Кайседо ўрнини ҳозирча билинтирмаяпти. 


Мануэль Аканжи "Сити" сафидаги "олмос"

Ўтган йили "Манчестер Сити" "Дортмунд"дан Мануелни харид қилганида кўпчилик экспертлар "Сити" бир неча позицияларни бир мартада ёпиш учун ротацияга ўйинчи олди, деб ўйлаган эди. Вақт ўтиб айнан универсаллик ўйинчининг асосий фишкасига айланди. Маълумки, Гвардиола айнан шундай сифатларни юқори қадрлайди. Аканжи нафақат чап қанот ва таянчдаги бўш зоналарни ёпади, балки бу позицияларда олдиндан ўйнаб келгандек ўзини яхши ҳис қилади, шунингдек, баҳс давомида унинг жойини ўзгартиргани сезилмай ҳам қолиши мумкин. 

"Ньюкасл"га қарши баҳсда Аканжи 3 та позицияда ўйнади: таянч ярим ҳимоячи, марказий ҳимоячи ва баъзида ҳужумкор ярим ҳимоячи. Ҳар қандай ролда Аканжи ўзини кўрсата олди. Бунга у майдонни тактик тушуна олиши ва унга юклатилган ишларни сифатли бажариши сабаб эришмоқда. 

Гвардиола Аканжи тактик кўрсатмаларни қай даражада тез тушуна олиши ва мукаммал тарзда бажаришидан ҳайратда қолишини доим таъкидлайди. Бу футболчининг хариди "Сити" учун сўнгги йиллардаги энг муваффақиятлисига айланиши мумкин. Балки "Сити"нинг энг муваффақиятли трансфери сифатида Эрлинг Ҳоландни кўрсатишар, бироқ жамоа учун жуда муҳим ўрин тутадиган 27 ёшли ўйинчини 17,5 миллион еврога сотиб олиш – бу юқори маҳорат.


Жеймс Уорд-Проуз "Вест Хэм" техник директорини уялтирди

Бу ёзда "Вест Хэм Юнайтед"да бош мураббий Дэвид Мойес ва техник директор Тим Штейдтен ўртасида  кичик можаро юз берди. Тим жамоага Европа жамоаларидан нисбатан арзон турувчи ўйинчиларни таклиф қилиш тарафдори эди. Мойес эса Премьер-лигада ўйнаган, тажрибалироқ ўйинчиларни жамоага таклиф қилмоқчи бўлди. Айниқса, техник директор Уорд-Проузнинг харидига қарши чиқди. Унинг фикрича, Жеймсга сарфланадиган 30 миллион фунт – бу исрофгарчилик.

Аммо якунда бу кичик қарама-қаршиликда Мойес ғалаба қозонди. У "жарима зарбалари қироли"ни "Вест Хэм"га олиб келди. Биринчи ўйиндаёқ Жеймс унга сарфланган 30 миллион фунт – бу "сариқ чақа" эканлигини исботлади.  Баҳснинг 7-дақиқасидаёқ у ҳимоячи Найеф Агерднинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Иккинчи таймдаги голда ҳам Жеймс иштирок этди. Жамоа тимсоли Майкл Антонио Жеймснинг узатмасини голга айлантирди. Янги мавсумда "Саутгемптон" собиқ сардорининг кўп узатмалари ва кросслари айнан Майклга аталишини тахмин қилиш мумкин. 

Янги мавсум "болғачилар"нинг бурчак зарбалари ва жарима зарбалари янада хавфлироқ тус олади. Чунки жамоада Жеймсдек ажойиб диспетчердан ташқари, бош билан яхши ўйнайдиган Соучек, Агерд, Антонио, Огбонна ва Зума каби футболчилар бор. 


Fapl.ru материаллари асосида Маъмуржон Ибрагимов тайёрлади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика