Latest news

17:23"Қизилқум" ва "Хоразм" муроса кўчасини танлашди   0 17:01Эшитдик-да! "Олимпик"нинг янги бош мураббийи маълум  3 16:05Тибо Куртуа: "Биз қўрқадиган рақиб йўқ. Қолганлар биздан қўрқсин — ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланди"  19 15:22Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"   4 14:33Аббосбек Файзуллаев қачон сафга қайтади? ЦСКА бош шифокори жавоб берди  6 14:05Касильяс: "Бошида ҳамма Винисиуснинг устидан кулганди, ҳозир эса..."  7 13:29Роналду: "Унинг айтишича, Мбаппе мендан кучлироқ экан"  10 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  2 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   9 12:04Расман: "Қизилқум" "Андижон" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади!  1 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  7 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  7 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  8 10:16Остон Ўрунов жамоасида янги мураббий иш бошлади  0 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: «Мамлакат футболи даражасини терма жамоа баҳолайди»  7

Кейинги йил ОЧЛда "Қўқон-1912" ўйнай олади, АГМК, "Бунёдкор" ва "Локомотив" эса йўқ. Алишер Никимбаевдан таҳлил News

Кейинги йил ОЧЛда "Қўқон-1912" ўйнай олади, АГМК, "Бунёдкор" ва "Локомотив" эса йўқ. Алишер Никимбаевдан таҳлил

Айни пайтда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида клубларни лицензиялаш билан юзага келадиган муаммолар ҳақида пост қолдирди.

Куни кеча Давлат активларини бошқариш агентлиги АГМК клубининг 100 фоиз акциясини қўлга киритди.

Шундай экан энди Агентликка Суперлиганинг камида тўртта клуби тегишли - "Бунёдкор", "Бухоро", "Локомотив", АГМК. Бу дегани тўрт клуб ҳам ОФКнинг клубларни лицензиялаш регламнти L.03 талабига мос тушмайди (ПФЛ регламенти омма учун очиқ жойда йўқ, аммо унда ҳам ушбу талаб бўлиши керак). Демак, тўрт клуб ҳам ОЧЛда иштирок этиш лицензиясини қўлга киритмаслиги керак. Назарий жиҳатдан олиб қараганда ПФЛ мезонларга жавоб бермаса ҳам клубларга лицензия бериши мумкин, (олдин бўлгани каби), аммо қарор қабул қиладиганларнинг профессионаллигига умид қилган ҳолда бу вариантни кўриб чиқишни ҳам истамаймиз.

Шундай қилиб, клубларнинг ОЧЛда иштирок этиш имкониятларини инобатга олган ҳолда, Суперлига жадвалига назар соламиз.

1.Пахтакор - ?
2.АГМК - Х
3.Навбаҳор - ?
4.Бунёдкор - Х
5.Қўқон-1912 - best
6.Металлург ?
7.Насаф ?
8.Локомотив - Х
9.Сўғдиёна - ок
10️.Машъал ?
11.Сурхон ?
12.Андижон - ок
13.Бухоро - Х
14.Қизилқум - ок

? - Бу белги ушбу клубнинг акцияларни топшириш ҳақида маълумот йўқлигини билдиради. Яъни клуб ҳали ҳам лицензия олиши мумкин.
Х - Бу белги билан лицензия олмаслиги керак бўлган клублар белгиланган.
best - Агар Суперлигада мавсум сўнгида камида 7-ўринни эгалласа, ОЧЛ лицензиясини олиши ва унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган клуб.
ок - ОЧЛ лицензиясини олиши ва унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган клублар, бироқ айни пайтда бу клублар Суперлигада 7-ўриндан пастда. ОЧЛда қатнашиш учун камида 7-ўринни эгаллаши шарт.

Кўриб турганингиздек, агар "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз акцияларини Агентликка беришса, ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри "Қўқон-1912" ўйнайди. Агар "Металлург" ва "Насаф" ҳам акцияларни топширса, ҳамда мавсум охирида мусобақа жадвали ҳозиргидек бўлса кейинги йил ОЧЛда Ўзбекистондан фақат битта клуб "Қўқон-1912" қатнашади.

Агар рўйхатдаги барча клублар барча акцияларини Агентликка топширса, ПФЛ эса ваъда берганидек кейинги мавсум Суперлигани шакллантиришда лицензиялашга мурожаат қилса ҳозирги 14та клубдан 5таси қолади холос: Агентликка тегишли энг яхши битта клуб ва қолган 4 клуб ("Қўқон-1912", "Сўғдиёна", "Андижон" ва "Қизилқум"). Шунда Суперлигага қуйи лигадаги шахсий клубларни таклиф қилишади.

Тўғри лицензиялаш борасида қарор қабул қилингунга қадар Агентлик қайсидир клубларнинг акцияларини сотиши мумкин. Айтганча АГМК клуби акцияларининг номинал қиймати 3 миллион сўмни ташкил этади. Яъни клубни ўринбосарлар таркибида ўйнаётган исталган футболчи бир-икки ойлик маоши эвазига сотиб олиши мумкин.

Аммо барчамиз АГМК бу яқинда 300 миллион фунтга сотиб олишмоқчи бўлган "Ньюкасл" эмаслигини яхши биламиз. Гап фақат нархда эмас, инвесторлар "Ньюкасл"га 300 миллион сарфлаб, кафолатланган 200 миллионга эга бўлишарди. АГМК ҳолатида эса инвестор умуман даромадга эга бўлмаган, бироқ ўнлаб миллиард сармояларни талаб қиладиган клубни сотиб олади. Ҳеч бўлмаганда имзоланган барча шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш учун. Бундай юкни олишга тайёр бўлган бирон киши борми? Инвестор ОЧЛдаги даромаддан умид қилиши мумкин эди, аммо юқорида ёзганимиздек бу даромад бўлмайди.

Айтганча ҳозирча ҳеч ким АГМК нима қилишини тушунтиргани йўқ. Клуб эмас, комбинат.

Номи бир хил бўлса ҳам ҳуқуқий жиҳатдан комбинатга тегишли бўлмаган клубни молиялаштиришда давом этиши керакми?

Агар комбинат пул бермаса, клубни ким молиялаштиради?

Агар комбинат ҳали ҳам клубни молиялаштириши керак бўлса, бу қандай амалга оширилади? Клуб ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри пул ўтказиладими ёки янги хўжайин олдинги хўжайинлардан пул йиғадими?

Энди бир нечта умумий саволлар. "Бунёдкор" мисолидан маълум бўлишича, Агентлик клуб раҳбарини мустақил равишда тайинлайди. Бу тушунарли, сабаби Агентликка клубнинг 100 фоиз акциялари тегишли. Аммо айнан шу амалиёт клубларни лицензиялаш тўғрисидаги регламент талабларига зид: битта ташкилот бир нечта клубларнинг кадрлар масаласини ҳал қила олмайди ва мана шундай манфаатлар тўқнашуви юзага келади.


Алишер Никимбаев 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика