Кенжабоев “Насаф”га ўтиш учун “Локомотив”дан шартномасини сотиб олган экан
01 feb 2024 09:01
News
Кенжабоев “Насаф”га ўтиш учун “Локомотив”дан шартномасини сотиб олган экан
Ўтган мавсум “Қизилқум”даги ажойиб мавсумдан сўнг Ислом Кенжабоевга бир қатор жамоалардан қизиқиш бўлди.
Маълумотларга қараганда, ҳужумчи дастлаб Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома имзолаган. Бироқ кейинчалик унга собиқ клуби “Насаф”дан таклиф тушган. Шундан сўнг ҳужумчи собиқ жамоасига қайтиш учун “Локомотив”дан ўзининг шартномасини сотиб олган ва кейинчалик Қарши клубига бориб қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Ислом “Локомотив” билан 2 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик, бироқ 12 декабрь санаси 24 ёшли ҳужумчи “Насаф” билан шартнома имзолаган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments