Келишилган ўйинми? Жамоа ўзи учун муҳим бўлган 7 голни уриб, юқорироқ дивизионга чиқди
08 may 2022 15:57
News
Келишилган ўйинми? Жамоа ўзи учун муҳим бўлган 7 голни уриб, юқорироқ дивизионга чиқди
"Бристол Роверс" жамоаси чемпионат сўнгги турида 7:0 ҳисобида ғалабага эришиб, Англия Биринчи лигасига йўлланма олди.
Жоуи Бартон шогирдлари сўнгги тур арафасида 3-ўринга кўтарилиш учун ёки "Нортхэмптон"нинг очко йўқотишини ёки ўзлари 5 гол фарқи билан ғалабага эришишлари керак эди.
"Нортхэмптон" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди эса "Бристоль" 3-ўринга чиқиши учун камида 7 гол уриши керак эди.
Баҳснинг 76-дақиқасида "Нортхэмптон" 3:1 ҳисобида олдинда бораётган бир вақтда "Бристол Роверс" рақиб дарвозасига жавобсиз бешта гол урганди. 79 ва 86-дақиқаларда киритилган икки гол эса жамоани 3-ўринга олиб чиқди.
Турнир жадвалида жамоаларнинг очколари тенглигича қолди. Ундан ташқари, урилган ва ўтказилган голлардаги фарқ ҳам тенглашди. Фақатгина "Бристол Роверс" урилган голлар кўплиги сабабли 3-ўринни илиб кетди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments