“Келишилган ўйинлар қироли”. ХIV боб
20 dec 2014 19:03
News
“Келишилган ўйинлар қироли”. ХIV боб
Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг ўн тўртинчи бобини тақдим этамиз.
Келишилган ўйинни ўтказиш учун ўша ерда бўлишингиз шарт эмас. Бундай пайтда трубкани қўлга оламан, керакли одамлар билан гаплашаман ва улар ишга киришадилар. Тўғри, ҳар доим ҳам ошиғингиз олчи бўлавермайди. Аммо бундай кезларда бир неча учрашувни бир вақтнинг ўзида бошқара оламан. ЖЧ-2010 арафасида ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш мендан чиққан ғоядир. Бу хусусида тўрт йил олдин, 2006 йили Германияда ташкил этилган мундиал арафасида қамоқдан озод қилинганимда бош қотиришга тушгандим. 2010 йилга келиб яна ўша ғояга қайтдим. Сотиб олинган ҳакамларни ўртоқлик мақомидаги учрашувларга жалб этишнинг нимаси ёмон? Охир-оқибат бундай баҳсларни Европада эмас, балки Африкада ташкил этаман-ку! Ҳеч ким менга нима қиляпсан, деган саволни ҳам бермайди. Бу ерда исталган ишингни қилишинг мумкин. Жаҳон чемпионатига бир неча ой қолганида ЖАР ФАга хат юбориб, бўлажак ЖЧ олдидан африкалик ҳакамларни қўллаб-қувватлаш кераклигини таклиф қилдим. Ўша хатни «Football 4U» компанияси номидан ФА президенти Кирстен Нематандани ва ижрочи директори саналадиган Лесли Сидибега ёзгандим. «Football 4U»ни Сингапурдаги юридик шахслар рўйхатидан чиқариб юборгандилар. Шу боис «ExcIusive Sports» (фақат унинг рўйхатдан ўтказилган рақамларини ўзгартиришни унутгандим) номи остида янги компания очдим.
Кейин эса Энтони исмли одамимни бир нечта ноутбуклар ва мобиль телефонлар билан таъминлаганча ЖАРга юбордим. Бу матоҳлар ёрдамида кимнидир ишга жалб этиш осонроқ бўлади. Энтони ҳакамлар департаментининг раҳбари ҳисобланадиган Стив Годдард билан учрашди ва яхши ниятда келганини билдириш мақсадида 3 минг долларни совға тариқасида берди. Ундан ҳеч нарсани сўрамадик. Бу билан фақат кимлар билан алоқа қилаётганини билдириб қўймоқчи эдик холос. Лекин у бизни нотўғри тушунди ва пулларни рад этди. Бахтимизга ассоциацияда ишлайдиган Жейкоб исмли амалдор топилди. У пулларни олди. Энтони Жейкобга бизнинг рефери тайинланадиган ҳар бир ўйин учун 10 минг доллардан беришга ваъда берди. Ўз навбатида бу амалдор менинг одамимни Лесли Сидибе билан таништириб қўйди.
Ўйинчилар, ҳакамлар ва футбол амалдорларини сотиб олиш орқали ўз «бизнеси»ни гуллатиб-яшнатган Раж Уилсон Перумалнинг кирдикорлари билан танишиб бориш асносида ҳар қандай ишқибоз бошқалар хусусида иккиланиб қолиши ҳеч гап эмас. Албатта, ҳаётда виждонли, қалб амрига бўсунган ҳолда ҳар қандай ҳолатда шаънига доғ туширишни истамайдиган одамларнинг кўплиги кўнглингизни хотиржам қилади. Афсусуки, футбол оламида Перумал ва унга ўхшаганларнинг тузоғига осонгига илинадиганлар ҳам топилади.
Энтони гапни бутунлай ҳақиқатга тўғри келмайдиган мавзудан бошлаб, «FootbaIIU4» ФИФА лицензияси асосида Баҳрайн ва БАА чемпионатларини ҳакамлар билан таъминлашини ҳамда уларни амалиёт ўташларига ёрдам кўрсатишини айтди. Хуллас, Энтони Лесли Седибени Европадан ҳакамларни таклиф этмасликка ва африкаликларни бундай вазифани улардан қолишмаган ҳолда бажара олишларига ишонтира олди.
- Биз африкалик ҳакамларни олдинга сурмоқчимиз,- деди Энтони унга. - Уларнинг сафар харажатларини қоплаймиз.
Седибега бу ғоя ёқди. ЖАР ФАнинг қолган амалдорлари ҳам Жейкобнинг аралашиши билан бу таклифни маъқулладилар. Албатта, у бу иши учун қўшимча тақдирлашга лойиқ эканлигини гап орасида қистириб ўтди. Биз ҳатто ўртоқлик ўйинларига Таиланд, Гватемала, Болгария, Колумбия ва Данияни олиб келиш борасида расмий келишувни имзоладик. Вазифани бажарган Энтони Сингапурга қайтди. Кейинчалик ЖАР майдонида ташкил этиладиган ўртоқлик ўйинларига ҳакамларни олиб келиш борасида келишув имзоланганидан сўнг ўйланиб қолдик: агар ЖАР ҳаммаси учун тўлашга рози бўлса, нега кўпроқ пул олмаслигимиз мумкин? Лекин вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Энди олдимизда шартларимизга кўнадиган ҳакамларни қидириб топиш вазифаси турарди.
Африкаликлар билан йўлга қўйилган алоқа ёрдамида Того, Кения ва Нигердаги ҳакамлар бригадасига чиқдик. Тогодаги бош ҳакамни Коку, Кениядагисини Самвел ва Нигердагисини эса Иброҳим деб атардилар. Охирги ҳакам билан муаммолар юзага келди. Унинг келишилган ўйинларни ташкил этиш билан шуғулланадиган бошқа гуруҳлар учун ишлашидан хабардор эдик. Бироқ уни ишонтиришимиз қийин кечмади:
- Фаолиятингни якунлаш учун бир йил қолган холос. ФИФАдан қанча оласан? 2000 доллар ва бориб қайтишинг учун чипталар. Биз эса бир ўйин учун 70 минг доллар тўлаймиз. Бундан ташқари бизнес-классдаги самолётда учасан.
ДАН БИЛАН ҲАМКОРЛИК
Иброҳим Чабу таклиф қилган шартимизга рози бўлди. Шунингдек, Танзаниядан Чарльз исмли ҳакам бошчилигида қўшимча бригадани ишга жалб этдик. У ЖАРда келишилган ўйинларни ташкил этишимиз мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Пулларим йўқ эди. Чунки тотализаторда тез-тез ютқазиб турардим. Дам олиш кунлари 1,1 миллион доллар ютқазиб, қарзларни тўлай олмай қолдим. Қарзни ёпиш учун ўртоқлик ўйинлари орқали салкам 1 миллион доллар ютишим мумкинлигидан умид қилган ҳолда Дан билан қўнғироқлашдим:
- Шерик бўлишни истайсанми?
- Кел, қаҳвахўрлик қилайлик.
Қизиғи шундаки, одатда телефон орқали шундай келишиб олардик. Дан ҳакамлар билан юзма-юз гаплашиб олишни истади.
- Биз 1 миллионни беш кишига бўлиб чиқамиз, - деди у. - Агар ютқазадиган бўлсак, сенга тегишли қарзни қоплашга тайёрман. Аммо бўлажак ютуқларингдан менга улуш ажратасан.
Дан биринчи бор мени ўз синдикатига таклиф қилди.
- Европалик ҳамкорлар билан ҳиссани бешга тўрт кўринишида бўламан, - дея гапида давом этди Дан. - Ҳозир уларнинг бошига кулфат тушган. Кимдир шерикларимни Хорватияда сотиб қўйган. Шу сабаб улар қамоқда ўтиришибди. Уларга камида миллион доллар керак бўлади.
Интернетни ковлаштириб қўлга тушган Дино билан Адмирнинг юзларини камералардан тўсишга ҳаракат қилган ҳолатдаги фотосуратини кўрдим. Молиявий томондан Даннинг кафолатини олганимдан кейин Энтонини яна Африкага юбордим. Ишнинг ўзимга тегишли бўлган қисмини бажаргандим. Сингапурни тарк эта олмаслигим боис қолган ишларни Данга ишониб топширдим. Ҳакамлар билан боғлиқ масалани у ҳал қила қолсин. Дан дастлабки ўртоқлик ўйини бошланишига беш кун қолганда ЖАРга учди. У ўзи билан катта суммадаги пулларни олиб юрмасди. Шунинг учун Алассанни ўзига ёрдамчи қилиб олди. Дан гап орасида Алассанни Аргентинада 100 минг доллар билан ушлаб олишларига сал қолганини айтиб қолди. Ўшанда Аргентина терма жамоаси Гаитини қабул қилиб, рақибини 4:0 ҳисобида тор-мор келтирганди. Вазиятни таҳлил қилишга киришиб, ўзим ишлайдиган терма жамоа билан кимдир шуғулланаётганини тушуниб етдим. Даннинг пулларига муҳтожлик сезганим учун Гаити билан боғлиқ масалада ўртадаги муносабатни бузиб қўйишни истамадим.
Дан Йоханнесбургда ҳакамлар билан учрашди. ЖАРдан катта даромад олишни кутарканмиз, бу орада Иордания чемпионатида келишилган ўйинларни ташкил этиш учун Чуни ўша ёққа юбордик. Уни «Боксчи» лақабли танишимиз кутиб олди ва меҳмонхонага жойлаштирди. Улар биргаликда стадионга бордилар. Ўйин чоғида «Боксчи» йўқолиб қолди. Чу меҳмонхонага қайтганда жойлашган хонаси алғов-далғов бўлиб кетганини кўрди. Чу ҳаммасини олдиндан сезган эканми, 70 минг долларни ваннахонага яширишга улгурибди. Дан бу воқеани бошдан охиригача менга гапириб берди. Шунда фурсатдан фойдаланиб ундан 50 минг доллар сўрадим. Чиндан ҳам ёнимда пуллар йўқ эди. Дан сўраган пулимни берди. Тан олиб айтишим керак, пулларим йўқлигида Дан бирор марта ҳам илтимосимни ерда қолдирмаган. Ўртамиздаги ширин-аччиқ муносабат шундай эди.
Дастлабки учрашувга кениялик Самвелни тайинладилар. ЖАР эса Таиландни қабул қиларди. Лекин букмекерлар ушбу ўйинга пулларни қабул қилмадилар. ЖАР 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин назоратчиси Ботсвана ФА президенти эди. 2009 йили Хитойда ташкил этилган учрашувда унинг терма жамоасини сотиб олишга уриниб кўргандик. «FootbaIIU4» ҳакамлар учун жавоб беришидан хабар топганидан кейин у Годдард билан боғланди. Ўшандан бошлаб ботсваналик амалдор ҳар бир қадамимизни диққат билан кузатишга тушди. Навбатдаги учрашувда ЖАР Болгарияни қабул қилди. Ўйинни тоголик Коку бошқарди. Учрашувдан олдин Дан Коку ва унинг қанотлардаги шериклари билан кўришиб, нима қилиш кераклигини тушунтирди:
- Бизга уч голга тенг тотални таъминлаб беринглар.
- Яхши, босс. Бу вазифани муаммосиз бажарамиз.
Коку билан унинг ёрдамчилари трибуналарни тўлдириб ўтирган 60 минг ишқибозни кўрганларидан сўнг саросимага тушиб қолдилар. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 1:1 эди. Яна бир гол талаб қилинарди. 70-дақиқада Болгария терма жамоаси жарима майдонида тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Коку ҳуштак чалмади. Аблаҳ. Ўйин 1:1 ҳисобида ниҳоясига етди. Биз катта миқдорда пул йўқотдик. Ваҳоланки, Дан икки кун давомида ўша аҳмоққа ҳаммасини эринмай тушунтирган ва уйига 60 минг доллар билан қайтиши мумкинлигини бот-бот таъкидлаганди. Аҳмоқлиги учун ҳам Коку уйига қуруқ қўл билан равона бўлди.
Учинчи ўйинда ЖАР Колумбия билан учрашарди. Беллашувни яна кениялик Самвел бошқарди. Учта гол учун пул тикдик. Футболчилар майдонда жуда суст ҳаракатланардилар. 15-дақиқада ҳакам тўп қўл билан ўйналгани учун ЖАРнинг фойдасига шубҳали пенальти белгилади. Ўйлайманки, Дан олдинги учрашувдан кейин ҳакам билан анча шуғулланган кўринади. Чунки колумбиялик дарвозабон тўпни қайтарганидан кейин Самвелнинг қанотдаги ёрдамчиси байроқчасини кўтариб, зарба ижро этилгунга қадар дарвозабон ўрнидан қўзғалишга улгурганини ишора қилди. Иккинчи уринишда африкаликлар вазифани уддаладилар. 20-дақиқада ЖАР терма жамоасининг дарвозабони колумбиялик ўйинчини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам пенальти белгилади, дарвозабонга эса фақат сариқ карточка кўрсатди холос. Ҳисоб 1:1.
Танаффус чоғида колумбияликлар ҳакамларнинг ишидан қониқмай норзилик билдиришга тушдилар. Улар ҳакамлар шу руҳда ишлашда давом этадиган бўлсалар, майдонни тарк этишлари мумкинлигни айтиб пўписа қилдилар. Иккинчи таймнинг 10 дақиқасида Самвел яна мезбонлар фойдасига шубҳали пенальти белгилади. Улар якуний ҳисобни ўрнатдилар - 2:1. Учта пенальти - учта гол. Ўша ўйиндан кейин кениялик ҳакам ЖАРни тарк этди.
АФРИКАДАГИ ЯНГИ САРГУЗАШТЛАР
Дан менга пул тўлашни истамади. Чунки Таиландага қарши ўйинда ставка иш бермаган, Болгария иштирокидаги беллашувда эса яна бир гол талаб этиларди. У ёлғон гапирарди. Негаки, ҳеч ким унинг қандай натижа учун пул тикканини билмасди. Дан исталган нарсани ўйлаб топиши мумкин эди. Дан мендан кўра икки карра аҳмоқроқ бўлса-да, то умримнинг охиригача ўзига ишлашим мумкинлигидан умид қиларди. Ҳолбуки, мен ва европаликларсиз у ҳеч нимага арзимасди. Нигерлик Иброҳим ЖАР ва Гватемала терма жамоалари ўртасидаги тўртинчи ўйинни бошқарди. Ҳатто телевизор орқали ҳам Иброҳимнинг бу ерга пулларга ишлаш учун келганини билиш қийин эмасди. Тўп жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячининг қўлига теккан бўлса-да, ҳакамимиз 11 метрли нуқтага ишора қилди. Гватемалаликлар тортишиб ўтирмадилар, Иброҳим эса ўзини жуда бошқача тутди. Якуний ҳисоб 5:0 ва учта гол пенальтидан киритилди. Яна бир пенальти ноаниқ амалга оширилди. Ўйиндан кейин Дан унга 60 минг доллар тўлади. Иброҳим майдон четларида ишлаган қанот ҳакамларига 15 минг доллардан пул берди. У ёрдамчиларини ўнг ва чап қўлим, деб ҳисобларди.
Сингапурда айланиб юрарканман, қамоқда ўзим билан бир камерада ўтирган танишимни учратиб қолдим. Эски дўстлигимиз ҳурмати унга 1000 доллар бердим. Ўзаро гаплашиб ўтирарканмиз, расмим туширилган янги паспортни тўғрилаб берадиган бўлса, унга 10 минг доллар тўлашга ваъда бердим. Сингапурда янги паспорт олиш учун тегишли ҳужжатга суратингизни ёпиштириб, банк карточкаси орқали тўловни амалга оширсангиз бас. Орадан уч кун ўтиб шундай мазмундаги хатни оласиз: «Сизнинг паспортингиз тайёр бўлди». Олувчининг шахси бармоқ излари билан тасдиқланиши керак. Мен камерадошимга ўзининг расми ўрнига менинг суратимни ёпиштириб қўйишини сўрадим. Паспортни олиш учун борган пайтда эса бошига бейсболка кийиб олиш ва кўзойнак тақиши кераклигини маслаҳат бердим. Чунки амалдорлар фақат бармоқ изларига қарашади холос. У рози бўлди. Янги паспортимни бегона фамилия, лекин ўз суратим билан олдим. Ишларимни ёпиш учун очган фирмамни камерадошимнинг номига расмийлаштирдим. Берган апелляциям кутилган самарани бермаган тақдирда полициячилар мени қидиришларини тушуниб турардим. Сингапурдан қочишни режалаштираётган пайтимда Розмари қўнғироқ қилиб қолди. У менга Бразилиянинг Харареда Зимбабве терма жамоаси билан ўйнашини маълум қилди. Бразилияликларнинг бундай таклифга рози бўлишлари мумкинлигига ишонмасдим.
- Наҳотки! Уларни таклиф қилиш учун пулларни қаердан топдинглар? Боз устига мамлакатда тузукроқ меҳмонхонанинг ўзи ҳам йўқ, шекилли - дедим унга.
Розмарига ишонмадим. Маълум бўлишича, швейцарияликларнинг қандайдир бир фирмаси бразилияликлар иштирокидаги ўртоқлик ўйинлари учун харажатларни тўлашни зиммасига олган экан. Газетадаги анонсни ўқиганимдан сўнг Розмарига қўнғироқ қилдим. Лекин кеч бўлганди. Ўйин учун ЖАРдаги реферини тайинладилар. Розмарига ЖАР терма жамоаси иштирокидаги ўйинга ўз ҳакамини жалб этишини таклиф қилдим. Бироқ Годдард бу ишдан шубҳаланди. Букмекерлар ставкаларни қабул қилмасалар керак, деган хаёлга бордим. Аммо яна хато қилдим. Чунки зимбабвеликлар билан келишишга улгурмагандим. Қолаверса, бу учрашув бутун мамлакат учун улкан воқеага айланиб кетарди. Шу сабаб байрамни бузиб қўйгим келмади. Бразилия терма жамоаси иштирокдига Танзанияга қарши ўтадиган навбатдаги баҳсда ишлашга қарор қилдим. Асосийси, янги паспортим билан энди бемалол Африкага учиб келишим мумкин эди.
Данияга қарши ўтказиладиган бешинчи ўртоқлик ўйини арафасида Йоханнесбургга етиб келдим. Стадионга бориб ўтирмадим. Энтони билан учрашдим. У менга Годдарднинг қатор муаммолар туғдираётганини маълум қилди.
- Унинг ожиз нуқтасини биласанми? - деб сўрадим.
- Ҳа, Годдарднинг аёлларга суяги йўқ, - дея жавоб қайтарди Энтони.
- Мен сенга қўшмачи эмасман. Бошқа бирор чора ўйлаб топ.
- Йўқ - йўқ, у таиландлик бир қизчани ёқтиради. Афсуски, унинг кимлигини билмайман.
ИШ ДОИМ СИЛЛИҚ КЕЧМАЙДИ
Ўша суҳбатимиздан кўп ўтмай Энтони менга қўнғироқ қилиб, ҳакамимизни бўлажак ўйиндан четлаштиришганини айтди. Шунда биз Танзаниядан келган Чарльз бошчилигидаги қўшимча ҳакамлар бригадасига эътиборимизни қаратдик. Режа қуйидагича эди: учрашув бошланганидан ярим соат ўтгач Чарльз ўзини жароҳат олганга солади ва унинг ўрнини Иброҳим эгаллайди. Аммо ўйин ўтказиладиган куни Энтони аҳмоқлик қилиб қўйди. У эрталабки текширув чоғида Чарльздан ўзини касалдек кўрсатиши кераклигига мажбурлади. Бу янгилик Годдарднинг қулоғига етиб борди ва у юзага келган имкониятдан фойдалана олди. Учрашув бошланиши учун ҳамма нарса тахт эди. Мадҳиялар ижро этилишига саноқли дақиқалар қолганди. Чарльз ўйиндан четлатилгани боис терма жамоалар Иброҳим бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси билан майдонга чиқишлари керак эди. Лекин Годдард ҳаммасини ўзгартириб юборди. У баҳсни бошқа ҳакамларга ишониб топширди. Учта гол учун пул тиккандик. Бироқ ЖАР бор-йўғи 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Миллион долларни йўқотдик.
Ўйиндан кейин Энтони билан учрашиб, унинг пўстагини қоқиб қўйдим. Одатда жуда хотиржам юраман. Лекин ёрдамчим ўзини мендан ақлли деб ҳисоблаб, кейин ишнинг пачавасини чиқарган тақдирда руҳий мувозанатимни йўқотиб қўяман. Агар Энтони айтганларимни бажарадиган бўлса, жуда катта пулга эга бўлардик.
- Сен жиннимисан? -дея ўнга бақиришга тушдим.- Ҳакам армияга чақирилган, аммо касаллиги туфайли урушга бормаслиги учун маълумотнома оладиган чақирув ёшидаги йигит эмас. Ҳаммасини қандай бажариш кераклиги ҳақида сенга тушунтирган эдим. Сен бўлсанг, ўзбилармонлик қилиб барчасини расво қилдинг. Қанчалик аҳмоқсан-а! Агар Годдард ўйин бошланишига ярим соат қолганда ҳакамнинг жароҳати борлигини билганида ҳам бизга ҳалақит бера олмасди.
Меҳмонхонадан Годдардга қўнғироқ қилдим:
- Ўртамизда битим бор. Менинг ҳакамимни четга суриб қўйишга ким сизга ҳуқуқ берди? ФИФАнинг аккредитацияси бор бўлган ҳакамга нисбатан беҳурматлик қилдингиз. Устингиздан судга арз қиламиз.
Бу воқеа матбуотнинг «мулки»га айланганидан кейин Годдард айтган гапларимни бутунлай ўзгартирганча талқин этди. У бунинг учун таҳдид қилишгача етиб борганимни гапириб, ёлғон баёнот берди. Бегона мамлакатга сохта паспорт билан келдим. Наҳотки, кекса ирландга шундай муомала қилсам? Агар ганстерлардек ҳаракат қилганимизда бизга бонус тариқасида ўйин бермаган бўлардилар. Ишнинг жиддий тус олишидан қўрқишди шекилли, Нигерия ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйинга ўз ҳакамимизни тайинлаш имконини ҳавола қилдилар. Бу орада Бразилиянинг Танзанияга қарши ўтказиши керак бўлган ўйини ҳам яқинлашиб қолганди. Барча ҳакамларим худди Энтони сингари ЖАРда банд эдилар. Шу боис Дор-ус-Саломга Сингапурдаги икки нафар янги ёрдамчимни юбордим. Муваффақият қозонадиган бўлсак, уларга 60 минг доллар тўлашга ваъда бердим. Улар беш гол ўтказиб юборишлари шарти билан олти-етти нафар футболчини сотиб олдилар. Бразилия 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биргина гол бизга қимматга тушди. Чунки ставка голлар фарқи учун эмас, балки тотал учун тикилганди.
Энтони иккимиз Нигерия - Жанубий Корея ўйинига бордик. Бош ҳакамга иккинчи бўлимда иккита гол ташкил этиши кераклигини тушунтирдик. Даннинг кўмаги керак бўлмади. Негаки, етарлича пулга ишлагандим. Шундай бўлса ҳам унга қўнғироқ қилдим. У учрашув келишилган эканлигини тушуниб етди ва ҳакамимизни яна сўроққа тутди.
Худди ўчакишгандек Годдард яна халақит берди. Агар у бўлмаганида ЖАРда ташкил этилган ўртоқлик ўйинлари биз учун шунчаки сайрга айланарди. Лекин Годдард ҳар доим ишимизга бурнини суқаверди. Годдард учрашувга ўз ҳакамини тайинлади, лекин ЖАР ФА старт ҳуштаги чалинишидан бир соат олдин бу қарорни бекор қилди. Амалдорни стадионда кўрдим. У юзининг оқлиги билан атрофидагилардан яққол ажралиб турарди. Годдард таслим бўлишни истамади ва нигерияликларга мурожаат қилди:
- Ҳакамнинг алмаштирилиши сизларга ғалати туюлмаяптими?
Кекса ирланд бу билан расмий ариза беришни мўлжаллаганди. Бироқ нигерияликларни яхши билардим. Улардан бири ёнимга келиб шундай деди:
- Бу сизнинг ишингизми?
- Ютишни истайсизларми?
- Истаймиз, аммо ўзим учун сендан яна бир нарса сўрамоқчиман.
Бу ярамасларни жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлсаму, улардан бири ўзи учун мендан яна қўшимча пул талаб қиляпти. Лекин бу сафар таваккал қилишни истамадим ва унга уч минг доллар бердим.
- Шуни беш минг долларга етказа олмайсизми?
Яна икки минг қўшдим. Годдарднинг режаси иш бермади. Ўйинни Иброҳим бошқарди. Нигерия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакам баҳс давомида фақат бир марта пенальти белгилади. Асосийси, ставкамиз иш берди.
Айнан шу куни Зимбабве Япония билан ўйнаши керак эди. Зимбабвеликлар ҳам бизга кўз тикиб тургандилар. Аксига олиб букмекерлар бу ўйин учун пулларни қабул қилмадилар. Биз эса аъло даражадаги бонусдан маҳрум бўлдик. Олти ўйиндан учтаси бизга фойда келтирди. Бир учрашув учун тикмадик, иккитасида эса омадимиз чопмади.
(Давоми бор...)
Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments