Latest news

19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  39 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  38 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0

“Келажак юлдузлари”-2016 водий фестивалининг ажойиб якуни ҳақида News

“Келажак юлдузлари”-2016 водий фестивалининг ажойиб якуни ҳақида

Бугун Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида “Келажак Юлдузлари” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ёпилиш маросими болажонлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. Турниримизнинг сўнгги кунида, туман ҳокимининг шахсан ўзи ташриф буюрганлиги, сайтимиз томонидан амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар келажакда албатта ўз мевасини беришига шубҳа қилмаслигимизга сабаб бўла олса керак.


Туман ҳокими, Носиржон Зокиржоновичдан ташқари, Наманган ВФФ Вице-президенти Баҳром Холмирзаев, туман БЎСМ директори Неъмутулло Соиббоевич ҳам иштирок этдилар. Болажонларни қувонтирган яна бир ҳолат, унда Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов ва Азим Аҳмедов каби МТЖ аъзоларини ташрифлари бўлди.


Болажонларни бўлиб ўтган мусобақадаги иштироки билан табриклар экан, Тўрақўрғон тумани ҳокими Носиржон Зокиржонович, улардан албатта келажакда яхши футболчилар чиқиши кераклигини такидлаб ўтди.

“Тўрақўрғон туманини ўзбек футболида тутган ўрни катта. Бизнинг туманимиздан жуда кўплаб истеъдодли футболчилар чиқишиган. “Навбаҳор” жамоамизнинг 1996 йилда эришган муваффақиятида, уларнинг ҳам хиссалари катта бўлган эди. Туманимизга болалар футболи мана шундай файз билан кириб келгани бизни қувонтирди. Келажакда Сизлар билан янада кўплаб турнирлар ўтказиб борамиз деган ниятдамиз”, - дейди Носиржон Зокиржонович.




Гарчанд, мусобақада қатнаша олмаган бўлсада, Одил Аҳмедов турнирга беэътибор бўлмади ва ўзи тўп тепаётган “Краснодар” жамоасининг футболкасини совға қилди.

Ўз навбатида туман ҳокими, мана шу жойларни обод бўлишида, мактабни очилишида ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган, Зокиржон Олимовичга ташаккурнома топширар экан, ўғли Содиқ ва унинг дўсти Одил Аҳмедов учун миннатдорчилик билдирди. 




Фестивалда иштирок этган жамоа мураббийлари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


"Навбаҳор" - Азим Ражаббоев

"Ёшлик" - Дониёр Ғаниев

"Odil Junior" - Нуриддин Акбаров

"BFK Asia" - Тимур Бозоров

"Истиқлол" - Дилмурод Мамадалиев

"Дўтслик" - Жамолиддин Касимов

Мусобақани ташкил этишимизда ўзининг яқиндан ёрдамини аямаган, вилоят ФФ Вице-президенти сўзга чиқиб, 2017 йилда ҳам мана шундай фестивалларда кўришишга вада берди.




“Одил Аҳмедов ва Содиқ Аҳмадалиев каби вилоятимиз ўғлонларига мингдан-минг раҳмат! Уларнинг қилаётган бу каби ишлари келажакда албатта ўз самарасини беради. Шунингдек, бизнинг энг яқин ҳамкорларимиздан бирига айланиб қолган “Championat.asia” сайтига ташаккур айтамиз. Бир неча йил ўтиб, Сиз бугун кўриб турган футболчиларингизни ўрнида туришингиз керак. Бунинг учун барча эътиборингизни машғулотларга қаратинг, шунда кам бўлмайсизлар”, дейди Баҳром Холмирзаев.

Одил Аҳмедовнинг совғасини, Содиқ Аҳмадалиев Тўрақўрғон тумани ҳокими, Носиржон Зокиржоновичга топшираяпти.


Маҳалла фаоли Зокиржон Олимовичга эсдалик совғаси...


Одил Аҳмедов ва Содиқ Аҳмадалиевнинг Республика Олимпия захиралари коллежидаги устози, Баҳодир Каримовга турнирнинг олтин медалларини топшириляпти.


Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеровдан "селфи"... 

Кейинги мусобақаларда кўришгунча!

Нигора Абидова.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика