Latest news

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  0 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  3 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади News

"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ўртасида  футбол мусобақалари ва фестиваллар ташкил этилмоқда.

2018 йилда бутун республика бўйлаб 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.  

“Келажагимиз умидлари” деб номланган футбол фестивали 18 январдан бошлаб бутун водий бўйлаб старт олади. Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бошланадиган ушбу фестивалда ҳар бир вилоятда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган 400 нафардан болалар қатнашади.

Айтиш керакки, “Келажагимиз умидлари” фестивали водийдан бошланиб, бутун республика бўйлаб давом этади.  Фестивал давомида  иштирокчиларига совға сифатида тўплар, спорт формалари тақдим қилинади.

Қуйида "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали январь ойида қайси ҳудудларда бўлиб ўтиши кўрсатилган:

Андижон вилояти – 18-21 январь

Фарғона вилояти – 20-23 январь

Наманган вилояти – 20-23 январь

Хоразм вилояти – 27-30 январь

Қорақалпоғистон Республикаси – 28-31 январь

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика