Кеча стадионга киролмаган "Зенит" мухлислари антиқа услубда жамоани қўллаб-қувватлашди
17 aug 2018 15:44
News
Кеча стадионга киролмаган "Зенит" мухлислари антиқа услубда жамоани қўллаб-қувватлашди
Ўшанда "Зенит" мухлислари "Негрни ўлдиришди" қўшиғини куйлашгани учун УЕФА буни "Лейпциг" футболчиси Наби Кейтага нисбатан расизм дея ҳисоблаган.
Шу боисдан ҳам кеча бўлиб ўтган беллашувда "Зенит" мухлислари стадионга киритилмади.
УЕФА томонидан дисквалификация қилинган клуб уй ўйинини мухлисларисиз бўш стадионда ўтказди. "Петровский"га фақат "Динамо" Минскдан келган 200 нафар томошабин киритилди.
"Зенит" эса фантастик "камбэк"ни ўз уйида, рақиб ишқибозлари қаршисида ва бир киши кам ҳолда амалга оширишига тўғри келди. Аммо Сергей Семакни таъкидлашича, учрашув давомида "Зенит" ишқибозларини қўллаб-қувватлагани эшитилиб турган ва бу уларга қўшимча куч бағишлаган.
Стадионга киролмаган мухлислар шу куни стадион олдидаги "Кема"дан жой олишган ва бутун учрашув давомида ҳайқириқлар билан "Зенит"га далда бўлиб туришган.
Ўйиндан кейин ҳам стадион олдидан кетмаган мухлислар тинимсиз жамоасини олқишлаб туришди. Учрашувдан кейин эса "Зенит" футболчилари мухлислар олдига чиқишган ва уларга миннатдорчилик билдиришган.
Comments