Кеча "Пахтакор"ни мағлуб этган "Локомотив" устози жаримага тортилади. Ютгани учун эмас
15 mar 2024 16:45
News
Кеча "Пахтакор"ни мағлуб этган "Локомотив" устози жаримага тортилади. Ютгани учун эмас
Режа бўйича ўйин 18:45 да старт олиши лозим эди. Спорт-ТВ трансляцияни ўз вақтида бошлади, ПФЛ расмийлари, "Пахтакор" клуби вакиллари countdown'да кўрсатилган вақтда техник зонага чиқиб келди. Бироқ "Локомотив" 18:45 ҳолатида ҳам кийим алмаштириш хонаси эшигини очмаган. Мураббий Александр Стоймирович ПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.
Мазкур ҳолат инобатга олиниб, ПФЛ Стоймировични жаримага тортади. Мазкур ҳолат такрорланса, мутахассисни техник зонага киритиш масаласи қайта кўриб чиқилади. Ҳар қандай клуб расмийси ПФЛ комиссарининг регламент доирасидаги талабини бажариш шарт. "Локомотив" раҳбариятидан мазкур масалани алоҳида ўрганиш сўралади.
|
Lokomotiv Sardor Abdunabiyev - 20', Damjan Krajisnik - 38', Ivan Bulatovic - 47' |
Superliga. Round 3 14/03/2024, 18:45 0
:
3
Finished
|
Pakhtakor |
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments