Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди" News

Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"

МЮ ярим ҳимоячиси "Реал"дан кетаётган пайтини эслади.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Каземиро жамоадан кетаётганида Карло Анчелоттининг йиғлаб юборгани ҳақида гапирди.

"Бу ҳақда ҳеч кимга айтмагандим. МЮга ўтишга фақат бир марта иккилангандим.

Эслайман, "Манчестер Юнайтед"га ўтишим ҳал бўлган, фақат имзо қўйсам бўлди эди.

Мен Карло Анчелотти билан гаплашиб олишим керак эди. Унинг хонасига кирдим. Карло ҳаммасидан хабар топган экан. Эшикни очиб, унга қарасам, Анчелотти йиғлаётган эди. Мен унга шундай дедим: "Йиғлашинг мумкин эмас. Исталган инсон йиғлаши мумкин, аммо сен эмас.

У менга шундай деди: "Каз, билмадим, нега йиғлаяпман, аммо сени жуда яхши кўраман ва кетишингни истамайман".

Мен шу воқеадан сўнг, фақат бир марта МЮга ўтиш қароримдан шубҳаланиб қолдим.

"Реал"да мени яхши кўришларини билардим. Бироқ, сўз бериб қўйгандим. Мен учун берган сўзим барчасидан муҳимроқ", -дейди Каземиро.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика